Президент бир гуруҳ ўқитувчиларни мукофотлади

1 октябр — устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан бир қатор ўқитувчилар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Сиёсат
29 сентябрь 2023 йил
Президент бир гуруҳ ўқитувчиларни мукофотлади

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.  

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

  • Ачилов Дўсмурот Тошмуротович - Кармана туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Навоий вилояти
  • Абдуллаева Дилбар Ахмадовна - Жиззах шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

  • Атажонов Озод Артикович - Ҳазорасп туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
  • Петрова Наталья Николаевна - Каттақўрғон шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби директори, Самарқанд вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

  • Содиқов Қосимжон Позилович - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси профессори
  • Эштаев Анвар Курганович - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси мудири

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

  • Шадманов Алишер Каюмович - Тошкент тиббиёт академияси ректори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Абдиев Эгамшукур - Косон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  • Абсаламова Мухаббат Қахрамоновна - Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
  • Ахмаджонов Хасанбой Мирхакимович - Пахтаобод туманидаги 21-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг немис тили фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Зиёева Адолат Нурматовна - Юқори Чирчиқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент вилояти
  • Исраилов Бахриддин Мухаммадиевич - Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Урунбоев Шухрат Миножидинович - Фарғона туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти
  • Шарипова Муборак Мирзажоновна - Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг математика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

«Дўстлик» ордени билан

  • Абдуназаров Акмал Раҳимович - Тайлоқ туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Абипова Замира Максетбаевна - Нукус шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Аллаберганова Феруза Сапарбаевна - Қўшкўпир туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
  • Асроров Исак Урозбоевич - Сардоба туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
  • Ережепова Алия Нурбердиевна - Томди туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти
  • Исматова Латофат Убайдуллоевна - Сариосиё туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Камалов Амангелди Базарбаевич - Нукус давлат педагогика институтининг физика ўқитиш методикаси кафедраси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Каримов Маджит Маликович - Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори
  • Ким Наталья Константиновна - Ўрта Чирчиқ туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
  • Куланов Данабай Бурханович - Ғаллаорол туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
  • Қудратов Юсуп Холмирзаевич - Кўкдала туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  • Мурадова Матлубахон Махамаджоновна - Фарғона вилояти «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбиячиси
  • Набокина Алла Владимировна - Яккасарой туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Нишонов Додонишон Хомиджонович - Сўх туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти
  • Одинцова Наталья Юрьевна - Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри
  • Перматова Наиля Рифкатовна - Жарқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Рахимова Дилфуза Нигматовна - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг менежмент назарияси ва амалиёти кафедраси мудири
  • Таджибаев Нозим Хакимжанович - Учқўрғон туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
  • Тўйчиев Абдурауф Шаробидинович - Асака туманидаги 24-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Хафизов Алишер Рахимович - Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
  • Юсупова Офелия Юнусовна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси профессори

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Абдурахмонова Мохирахон Ортиқовна - Қўқон шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Фарғона вилояти
  • Алиев Райимжон - Андижон давлат университетининг физика кафедраси профессори, Андижон вилояти
  • Ахмедова Масуда Хайдаровна - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг торли чолғулар бўлими махсус фан ўқитувчиси 
  • Жуманазаров Умурзак Абдуразакович - Жиззах давлат педагогика университетининг бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси профессори, Жиззах вилояти
  • Кенжаева Замира Нормахматовна - Ургут туманидаги 87-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Киличoв Кодир Бобакулович - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Кучмурадова Барнна Эрназаровна - Мирзаобод туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
  • Матякубова Зулхумор Адамбаевна - Учтепа туманидаги 81-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Мухамедова Мукамбар Джураевна - Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси
  • Нуруллаева Шоира Кушназаровна - Урганч давлат университетининг тарих кафедраси доценти, Хоразм вилояти
  • Нушбакова Каромат Нормуродовна - Навоий шаҳридаги 8-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти
  • Рахимова Зулайхо Исмойиловна - Урганч туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
  • Рустамова Мавлюда Эркиновна - Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг кафедра катта ўқитувчиси
  • Саматов Нурилла Файзиллаевич - Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси
  • Таджиев Мирхатам Миродилович - Қибрай туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
  • Тажимова Мухаббат Абдукадировна - Беруний туманидаги 7-мактабгача таълим ташкилоти мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Темирова Гулноза Нематовна - Нурота туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти
  • Тлеуова Дилбар Абдурахмановна - Мўйноқ туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Халмуродов Авлакул Косимович - Шаҳрисабз туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Қашқадарё вилояти
  • Хотамова Мунаввар Сайфуллоевна - Бухоро шаҳридаги 12-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
  • Шодиева Муҳаббат Аминовна - Шеробод туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор синфи ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Шодмоналиева Мухайё Баходировна - Избоскан туманидаги «Лидерлар мактаби» нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, математика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Юсупова Махпуза Нумановна - Наманган муҳандислик-технология институтининг манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш кафедраси профессори, Наманган вилояти

«Соғлом турмуш» медали билан

  • Ахадова Саноат Хабибовна - Самарқанд туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабининг тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Бердиева Шахноза Эргашевна - Шароф Рашидов туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
  • Вахабов Абдухамид - Фарғона вилояти Чим устида хоккей федерацияси ижрочи директори, мураббийси
  • Гаржиев Илмурат Халмухамметович - Тўрткўл туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Исмоилова Гулнора Самандаровна - Андижон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Мадраҳимова Дилдора Мирзаакбаровна - Ўзбекистон туманидаги «Янги умид ва ишонч» оилавий болалар уйи раҳбари, Фарғона вилояти
  • Сагитов Мирхан Миргазиян - Тошкент шаҳридаги «Tashkent Runners» югурувчилар жамияти раҳбари
  • Турсунова Марҳабо Тешаевна - Вобкент туманидаги 1-мактабгача таълим ташкилоти дефектологи, Бухоро вилояти
  • Турсунова Мунавар Эргашевна - Китоб туманидаги «Звёздочки космоса» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Қашқадарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

  • Абдрасулиева Арзайим Сабирбаевна - Қонликўл туманидаги 18-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Абдулакимова Дилжахон Болтаевна - Термиз давлат университети академик лицейининг тарих фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Абдуллаев Сарвар Равшанович - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети лектори
  • Абдуллаева Феруза Эркиновна - Норин туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
  • Алиёров Мансурхон Машрабович - Поп туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
  • Аширалиева Нилуфар Умматкуловна - Сирдарё туманидаги 71-ақли заиф болалар учун мактаб-интернатининг технология фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
  • Буряк Елена Владимировна - Зарафшон шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Навоий вилояти
  • Гаепов Саиджон Уткирович - Қарши шаҳридаги 18-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  • Гуломова Дилбархан Садиковна - Шаҳрихон туманидаги 44-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Дониёрова Азиза Махмудовна - Гулистон шаҳридаги «Интеллект» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Сирдарё вилояти
  • Душаева Замира Пирназаровна - Жомбой туманидаги 17-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Самарқанд вилояти
  • Жахонов Мехриддин Жамоливич - Каттақўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Ибрагимов Азизбек Исроилович - Олмалиқ шаҳридаги «Бухоро мактаби» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, тарих фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
  • Ким Виталий Николаевич - Миробод туманидаги «Маtes» нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, инглиз тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Қахорова Шаҳноза Суннатиллаевна - Навоий шаҳридаги Президент мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Навоий вилояти
  • Қиличов Неъматжон Юлдашович - Хива шаҳридаги 121-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти 
  • Назиров Холимбой Нишонович - Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Рамазонова Гулноз Халиловна - Бухоро туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
  • Рахимов Хаитмурат Усманович - Чироқчи туманидаги 124-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  • Рахимова Хурзода Камуловна - Чирчиқ шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти
  • Рахматов Миролим Тўхтаевич - Ғиждувон туманидаги «The school of mathematical academy» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
  • Саттарова Холида Азадовна - Хонқа туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Хоразм вилояти
  • Соаталиева Матлуба Муродовна - Чортоқ туманидаги 4-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Наманган вилояти
  • Субонова Гузал Уктамовна - Пахтакор саноат технологиялари техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Жиззах вилояти
  • Султанова Одина Ғопуровна - Бекобод шаҳридаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
  • Умарова Феруза Абидиновна - Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Ўрмонов Неъматилло Махамедович - Хўжаобод туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
  • Хидоятова Наргиза Садиқжоновна - Юнусобод туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри
  • Худаёров Ҳамза Муртазович - Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
  • Холбутаева Муқаддас Маматмуратовна - Жиззах политехника институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
  • Холмирзаев Сардор Зафар ўғли - Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Холмурзаев Хаётжон Киргизбаевич - Фарғона туманидаги «Le Crayon» нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, кимё фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти
  • Худойназаров Илёс Абдурасулович - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси
  • Шаймарданова Гавхар Эгамбердиевна - Олтинсой туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Шерқулова Жамила Паяновна - Қарши давлат университетининг микробиология ва биотехнология кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти
  • Шодмонова Шаира Саидовна - Тошкент давлат педагогика университетининг педагогика кафедраси профессори
  • Эшонжонов Жамолдин Бахромжонович - Чуст туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+