Афғон президентининг осилиши, Рауф Парфи, Иккинчи Қорабоғ уруши

Platina.uz 27 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
27 сентябрь 2023 йил
Афғон президентининг осилиши, Рауф Парфи, Иккинчи Қорабоғ уруши

27 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

Жаҳон туризм куни.

Воқеалар.

1821 йил – Мексика Испаниядан мустақилликка эришди.

1863 йил – Санкт-Петербургда Россиянинг биринчи болалар боғчаси очилди.

1937 йил – Нью-Йоркнинг Албион шаҳрида биринчи Санта Клаус тайёрлаш мактаби очилди.

1940 йил – Германия, Италия ва Япония Берлинда уч томонлама пактни имзоладилар.

1941 йил – Сурия мустақил давлат деб эълон қилинди.

1960 йил – Европадаги энг баланд минора - Останкино телеминораси пойдеворига биринчи темир-бетон блоклар қўйилди.

1990 йил – СССР Интерполга қўшилди.

  • Якутия Автоном Совет Социалистик Республикаси суверенитетини эълон қилди.

1996 йил – Кобулни Толибон қўшинлари эгаллаб олиш пайтида Афғонистон демократик республика собиқ президенти Муҳаммад Нажибуллоҳ осилди.

2020 йил – Иккинчи Қорабоғ уруши бошланди (ўша йилнинг 10 ноябрида тугаган).

2021 йил – Ўзбекистон Ҳукумати қарори (605-сон, 24.09.2021 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

  • Термизда Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари Афғонистонга импорт молларини транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.

2022 йил – Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

  • Самарқандда енгил атлетика бўйича IV Марказий Осиё очиқ чемпионати якунланди. Унда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 79 та медал — 25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медални қўлга киритиб, ғолиб чиқди.
  • Наманган вилояти Косонсой туманида ХIV — ХХ асрларга оид ноёб қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Уларнинг аксари Намангандаги Матбаи Исъҳоқия ва Тошкентдаги Ғулом Ҳасан Орифжоновлар босмахоналарида инқилобгача бўлган даврда чоп этилган.
  • «Бухоро нефть базаси»нинг собиқ бош ҳисобчиси ва бошқа мансабдорлари ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва 8,5 млрд сўмлик нефтни талон-торож қилишда айбланиб, 7 мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят иши очилди.
  • Ўзбекистoн халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Таваллудлар.

1932 йил – ҳинд кинорежиссёри, продюсери ва ссенарий муаллифи Яш Чопра;

1939 йил – ўзбек ҳуқуқшуноси, дипломат, 2001—2003-йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги, 1994—2001-йилларда Белгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчиси Шавкат Ҳамроқулов;

1943 йил – ўзбек шоири Рауф Парфи;

1954 йил – ўзбекистонлик олима, техника фанлари доктори, профессор Анорахон Қосимохунова;

1968 йил – қирғиз сиёсатчи ва давлат арбоби, Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазири (2007-2009), Жўқорғи Кенгеснинг собиқ депутати, "Ота-Журт " сиёсий партиясининг раиси, Қирғизистон Республикаси Бокс Миллий Федерацияси вице-президенти, 2020 йил октябридан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев;

1972 йил – америкалик кино актрисаси ва тадбиркор, Оскар, Олтин глобус ва Эмми мукофотлари совриндори Гвинет Пелтроу;

1978 йил – украиналик ва рус қўшиқчиси, моделер, Украина халқ артисти Ани Лорак;

1989 йил – ўзбек фильм актрисаси Феруза Норматова;

2006 йил – ўзбекистонлик енгил атлетикачи, 2022 йилги енгил атлетика бўйича U20 жаҳон чемпионатида 15 ёшида уч ҳатлаб сакраш бўйича ғолиб Шарифа Давронова таваллуд топган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+