"Пирамида" сериали бугундан бошланади

Криминал, детектив жанрда олинган ўзбек миллий сериали уч фаслдан иборат.

Маданият
25 сентябрь 2023 йил
"Пирамида" сериали бугундан бошланади

“Менинг юртим” телеканали томонидан суратга олинган ва реал воқеаларга асосланган “Пирамида” сериали бугун, 25 сентябрдан ушбу телеканалда соат 21:30 да намойиш этилади.

“Пирамида” — криминал, детектив жанрда олинган ўзбек миллий сериали бўлиб, уч фаслдан иборат. Биринчи фасл 21 та қисм, ҳар бир қисм 45 дақиқани ўз ичига олади.

Сериалда молиявий фирибгарликнинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Воқеалар осон пул топиш йўлини танлаган Аббос ва унинг шериклари атрофида кечади. Улар тузган молиявий пирамида минглаб одамларнинг ишончига кириб, ўз домига тортади.

Сериалда мансабдор шахсларнинг коррупцияга йўл қўяётганлари ҳам тилга олинади. Умуман олганда сериал орқали аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш, огоҳликка чорлаш ғояси ётади. Фирибгарларнинг ёлғонларига ишониб, тез ва осон мўмай даромад топиш кетиш йўлларига учмасдан, балки ҳалол меҳнат қилиш орқали ўз давлатини зиёда қилиш йўллари кўрсатиб берилади.

Сценарий муаллифи — Ислом Ҳамро, режиссёр Зуҳриддин Рустамов, продюсер Умид Соатов.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+