Равшан Намозовнинг ўлими, ноёб операция ва Шерлок Холмс

Platina.uz 24 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
24 сентябрь 2023 йил
Равшан Намозовнинг ўлими, ноёб операция ва Шерлок Холмс

24 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро сарбонлар (карвонбоши) куни. Ушбу байрамни Эскорт корабл экипажлари, савдо судларининг гуруҳлари, карвон судлари, транспорт колонналарининг иштирокчилари нишонлайди. Касб байрами транспорт юк операцияларини рационализация қилиш бўйича Халқаро ассоциацияси ташаббуси билан 1995 йилдан ўтказиб келинади.  “Карвон” сўзининг маъноси илгари туялар, отлар, эшакларда бирга саёҳат қилувчи маълум бир одамлар гуруҳи тушунилади. Қоидага кўра, бундай йўл билан савдогарлар бир-бирига ёрдам бериш борасида бирлашишган. Ҳаммага маълум бўлган таниқли карвон йўли бу Буюк ипак йўлидир. Бу бизнинг эрамизгача бўлган 2 асрдан бери маълум бўлган Хитой давлатидир. Ўрта Осиё давлатлари билан бирлаштирган. Кейинчалик “Карвон” транспорт судлари колонналари, узоқ жойларга юбориладиган юклар ҳам тушунила бошлади. Сув карвонлари ҳам бугунги кунда кенг тарқалган.

Яқин инсонларга яхши муносабатда бўлиш куни. Ушбу кунда нафақат яқинларига, балки ҳар қандай инсонларга: қўшнилар, ҳамкасблар, дўстлар ва бошқа эътиборга муҳтож бўлган барча-барчага яхши муносабатда бўлиш, уларни оғирини енгил қилишга озгина бўлса ҳам ёрдам бериш, катталарга ҳурмат, кичиклар кўнглига қараш назарда тутилади.

Воқеалар.

1968 йил – Свазиленд штати Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинди.

1973 йил – Гвинея-Бисау Португалиядан мустақиллигини эълон қилди.

1993 йил – Жиззах шаҳрида ёшлар ҳаваскорлик жамоаларининг минтақавий “Эстрада-93” фестивали ўтказилган.

1996 йил – Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома имзолаш учун очиқлиги эълон қилинди.

1998 йил – Лион (Франция)да биринчи одам қўлини кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди.

1999 йил – Лондонда Шерлок Холмс ҳайкали очилган. Маълумот учун: Шерлок Холмсга қўйилган ҳайкаллар ҳам анчагина. Унинг илк ҳайкали 1988 йилда Мейренген (Швейцария)да пайдо бўлди, кейингиси Каруидзава (Япония)да очилди. 1991 йилда Пикарди-плейснинг Эдинбургида (шу ерда Конан Дойл туғилган) Холмсга бронза ҳайкал ўрнатилди. 1999 йилнинг 24 сентябрида ўрнатилган ҳайкал эса Бейкер-стритдаги метро бекатида очилган. Лондоннинг ёмғирли ҳавосида узун плаш ва кичик қаншарли шляпа кийган Холмс ўнг қўлида трубка ушлаб, узоққа тикилган ҳолда хаёл суриб турибди.

Эслатиб ўтамиз: Шерлок Холмс истеъдодли инглиз ёзувчиси Артур Конон Дойл томонидан ўйлаб топилган адабий қаҳрамон ҳисобланади. Унинг машҳур лондонлик изқувар Шерлок Холмс саргузаштларига бағишланган асарлари детектив жанрининг классик намуналаридан бири. Бутун дунё бўйича унинг мухлислари пайдо бўлди. Ушбу изқувар Гиннес рекордлари китоби бўйича жаҳонда энг машҳур киноқаҳрамон ҳисобланади.

2015 йил – Макка чеккасида Ҳаж пайтида тиқилинч содир бўлди ва 2,400 киши ҳалок бўлган.

2018 йил – Ўзбекистон Президентининг “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

2020 йил – Ўзбекистон Президентининг «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

2021 йил – Ички ишлар органларининг деярли барча бўлинмалари электрошокер қурилмалари билан таъминланди. Улардан йўл-патруль хизматини ва жамоат тартибини таъминлаш учун махсус рухсатномага эга бўлган ходимлар фойдаланади.

2022 йил – Россия президенти Владимир Путин ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга бир қатор ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Киритилаётган ўзгаришлар ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутади.

Тошкентда “Заковат” ўйинининг спортча версияси бўйича тарихда илк бор Марказий Осиё кубоги баҳслари бошланди.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент — Чирчиқ — Хожикент шаҳарлараро тезюрар электропоездлар қатнови жорий этилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Себастьян Кофод билан музокаралар ўтказди. Дания ҳукумати Ўзбекистонда Фахрий консулхона очишга қарор қилди.

Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг янги раиси этиб Рашид Талипов сайланди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида вафот этди.

Таваллудлар

1910 йил – актёр, режиссёр, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаев;

1938 йил – таниқли адабиётшунос олим ва педагог, филология фанлари докттори Ўткир Шокиров;

1953 йил – Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назруллаев;

1960 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев;

1962 йил – Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек  Усмонов таваллуд топган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+