platina.uz

Ўзбек банкидан катта пул ўмарган шахс Россияда қўлга олинди

Гумонланувчи ҳибсга олинган ва ватанига депортация қилиниши кутилмоқда.

Жамият
23 сентябрь 2023 йил
Ўзбек банкидан катта пул ўмарган шахс Россияда қўлга олинди

Санкт-Петербургда йирик миқдордаги маблағни ўзлаштиришда гумон қилинган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Ҳозир уни терговчи ва хорижий банк вакиллари кутмоқда, дея хабар берди 47news нашри ҳуқуқ-тартибот идораларига асосланиб.

Нашр хабарига кўра, 21 сентябрга ўтар кечаси жиноят қидирув ходимлари Санкт-Петербургдаги Пулковское шоссесидаги уйлардан бирининг ёнида 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. У катта ҳажмдаги пулни ўзлаштириш бўйича жиноий ишда гумонланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, у 2021 йилнинг январ-апрел ойлари давомида жиноий гуруҳ таркибида банкка тегишли 5 миллиард ўзбек сўмини ўзлаштирган.

Гумонланувчи ҳибсга олинган ва ватанига депортация қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ Курилл оролларида 4 ўзбекистонлик қаҳрамонлик кўрсатгани хабар берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+