Россияда 4 ўзбек қаҳрамонлик кўрсатди
“Aгар бу фуқароларнинг ёрдами бўлмаганида, фожиа юз бериши муқаррар эди”, дейилади хабарда.
![Россияда 4 ўзбек қаҳрамонлик кўрсатди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/920__95_1263825978.8c3413815085.webp)
Курилл оролларида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси шифокор ва вояга етмаган болани қутқариб қолди. Бу ҳақда маҳаллий "Красный маяк" газетаси хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий Рейдово қишлоғи яқинида содир бўлган. Бола қирғоққа яқин дарё бўйлаб кезиб юрган, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб, чўкиб кета бошлаган. Ўзи сузишни билмайдиган катта ёшли одам эса унга ёрдамга шошилган.
Ўзбекистонликлар чўкаётган икки одамни пайқаб қолишган. Улар тезда шифокор ва унинг боласини сувдан олиб чиқишди.
Кейинроқ Курилл марказий туман касалхонаси ходимлари Ўзбекистон фуқаролари Усмон Мирсалиев, Усмон Усвалиев, Aбдураҳим Шокиров ва Инсланжон Қўчқоровга ўз ходими ва унинг фарзандини қутқариб қолгани учун миннатдорчилик билдирди.
“Aгар бу фуқароларнинг ёрдами бўлмаганида, фожиа юз бериши муқаррар эди”, дейилади туман марказий шифохонаси маълумотида.