Мюнхендаги драма: ЕЧЛ 1-тур ўйинлари якунланди

Дастлабки тур Барселона, Арсенал, ПСЖ, Манчестер Сити учун анча омадли бўлди.

Спорт
21 сентябрь 2023 йил
Мюнхендаги драма: ЕЧЛ 1-тур ўйинлари якунланди

Европа чемпионлар лигасининг 1-тур ўйинлари якунланди. Дастлабки тур Барселона, Арсенал, ПСЖ, Манчестер Сити учун анча омадли бўлди.

Милан - Нюкасл ўйинида ҳисоб очилмаган бўлса, Лацио - Атлетико учрашувида мезбонлар дарвозабони киритган гол уларни мағлубиятдан қутқариб қолди — 1:1. Галатасарой - Копенгаген ўйинида ҳам жанговар дуранг қайд этилди — 2:2.

Мюнхенда эса Бавария ва Манчестер Юнайтед ўйинида мухлислар 7 та гол кўришди. Ўйин 4:3 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланган бўлса-да, футболчилар ҳақиқий драма намойиш этишди ва интригани сўнгги сонияларгача ушлаб туришди.

ЕЧЛ, гуруҳ босқичи, 1-тур натижалари

Лацио - Атлетико 1:1
Фейеноорд - Селтик 2:0
Милан - Ньюкасл 0:0
ПСЖ - Боруссия Д. 2:0
Янг Бойз - Лейпциг 1:3
Манчестер Сити - Црвена Звезда 3:1
Барселона - Антверпен 5:0
Шахтёр - Порту 1:3
Галатасарой - Копенгаген 2:2
Бавария - Манчестер Юнайтед 4:3
Арсенал - ПСВ 4:0
Севилья - Ланс 1:1
Реал Мадрид - Унион Берлин 1:0
Брага - Наполи 1:2
Реал Сосьедад - Интер 1:1
Бенфика - Залцбург 0:2

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+