Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ислом Каримов вафотига етти йил тўлди. 

Жамият
2 сентябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича бир қанча ишлар қилинди. Юртимиздаги йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинди, Самарқандда мақбара барпо этилди.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбир якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди. 

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ислом Каримов вафотига етти йил тўлди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+