Россияда Нобел мукофоти совриндори "хорижий агент" дея эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, Муратов 2021 йилда Тинчлик учун Нобел мукофотини қўлга киритганди. 

Жаҳон
2 сентябрь 2023 йил
Россияда Нобел мукофоти совриндори "хорижий агент" дея эълон қилинди

Россия адлия вазирлиги “Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратов, Олег Радзинский, собиқ депутат Максим Резник, иқтисодчи Константин Сонин ва комик Руслан Белийни хорижий агентлар рўйхатига киритди.

Вазирлик изоҳ беришича, Муратов "чет эл агентларининг хабарлари ва материалларини одамларнинг чекланмаган доирасига яратиш ва тарқатишда иштирок этган, Россиянинг ташқи ва ички сиёсатига салбий муносабатни шакллантиришга қаратилган фикрларни тарқатиш учун хорижий платформалардан фойдаланган".

Эслатиб ўтамиз, Муратов 2021 йилда Тинчлик учун Нобел мукофотини қўлга киритганди. 

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин 2021 йил Муратовнинг хорижий агент дея топилиши мумкинлигига изоҳ бераркан, бу содир бўлмаслигини таъкидлаганди. 

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+