Россия ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқалар деярли фалаж ҳолатга келди

Ҳозирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг деярли 90 фоизини Россия экспорти ташкил этади.

Жаҳон
18 сентябрь 2023 йил
Россия ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқалар деярли фалаж ҳолатга келди

2023 йил июл ойи охирида Россия ва AҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 277,3 миллион долларни ташкил этди, бу янги антирекорд саналади. Буни AҚШ маълумотлар бюроси маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади РБК.

Aниқлик киритилишича, товар айирбошлаш ўтган йилнинг феврал ойига нисбатан 11 баравар, 2021 йил июл ойига нисбатан қарийб 13 баробар камайган. 

Бу камида 2000 йилларнинг бошидан бери янги паст кўрсаткичдир.

Нашрнинг қайд этишича, ҳозирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг деярли 90 фоизини Россия экспорти ташкил этади — июл ойида Aмерика экспорти 36 миллион долларгача қисқарган. Россиянинг AҚШга экспорти учта маҳсулот гуруҳидан иборат - ядро ёқилғиси, минерал ўғитлар ва платина гуруҳи металлари (палладий, платина, родий).

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 24 февралда Украина уруши бошлангандан кейин Россия жаҳонда санкциялар бўйича биринчи ўринга кўтарилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+