Мутахассислар тарвуз уруғининг ўта фойдали хусусиятларини аниқладилар
Тарвуз уруғларида кўплаб минераллар ва витаминлар мавжуд.

Британиялик олимлар тадқиқотига кўра, тарвуз уруғини истеъмол қилиш организмга фойда келтиради.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу меванинг қора ва оқ уруғларида кўплаб фойдали толалар мавжуд. Aгар сиз уларни қовуриб истеъмол қилсангиз, улар қовоқ уруғидан деярли фарқ қилмайди.
Тарвуз уруғларида кўплаб минераллар ва витаминлар мавжуд. Шунингдек уруғларда магний мавжуд. Ушбу модда энергия ишлаб чиқаришда катта рол ўйнайди ва юрак ва қон томирлари учун фойдалидир. Бундан ташқари, бу уруғларда ёғ кислоталари мавжуд. Улар холестерин даражасини пасайтиради ва инсулт хавфини камайтиради.
"Тарвуз уруғлари фосфор, калий, марганец, фолий кислотаси, темир ва рухнинг табиий манбаидир", дея мутахассислардан иқтибос келтиради ОАВ.