Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёрдамчиси ҳокимликка тайинланди

Меҳнат фаолияти давомида бир неча саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Жамият
7 август 2023 йил
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёрдамчиси ҳокимликка тайинланди

Халилов Алишер Олимжонович Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига  тайинланди.

Алишер Халилов 1984 йилда Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғида туғилган. 2004 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий мактабни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида бир неча саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+