Ўзбекистонга дам олиш учун қайси давлат вакиллари кўп келаётгани очиқланди

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот бериб ўтди. 

Жамият
30 август 2023 йил
Ўзбекистонга дам олиш учун қайси давлат вакиллари кўп келаётгани очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шундан 397,3 минг нафари дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган, улар ичида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонга 7 ойда энг кўп дам олиш мақсадида ташриф буюрган давлатлар фуқаролари: 

Россия – 137,2 минг нафар

Қозоғистон – 33,6 минг нафар

Тожикистон – 21,5 минг нафар

Қирғиз Р. – 20,3 минг нафар

Туркия – 19,3 минг нафар

Ҳиндистон – 14,3 минг нафар

Хитой – 14,1 минг нафар

Туркманистон — 13,5 минг нафар

Жанубий Корея – 12,1 минг нафар

Германия — 10,6 минг нафар.

Умумий ташрифлар сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда. Етти ойда 1 151,4 минг нафар тожикистонлик Ўзбекистонга келган. Кейинги ўринларни Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия эгаллади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+