platina.uz
Жамият

Майкл Жексон ва Абдуқодир Тошқулов, совет атом бомбаси синови

Platina.uz 29 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Майкл Жексон ва Абдуқодир Тошқулов, совет атом бомбаси синови

29 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни. Ядровий синовларга қарши халқаро кун 2009 йил 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 64– сессиясида бир овоздан қабул қилинган 64/35– резолюцияга асосан нишонланади.

Ҳалок бўлган Украина ҳимоячиларини хотирлаш куни.

Воқеалар.

1831 йил – Майкл Фарадай биринчи электр трансформаторини муваффақиятли қўллади.

1883 йил – Оттавада канадалик ихтирочи ва тадбиркор Томас Аҳерн биринчи электр печкани намойиш қилди.

1885 йил – немис муҳандиси Готтлиб Даймлер биринчи мотоциклга патент олди.

1904 йил — Миссури штати Цент-Луис шаҳрида III Олимпия ўйинлари очилди.

1910 йил – Кореянинг Японияга қўшилиши тўғрисидаги шартнома кучга кирди, Корея Япония мустамлакаси бўлди.

1920 йил – собиқ совет ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиб, Бухоро амирлигини тугатишга киришди. Шу санадан бошлаб Эски Бухоро ҳам ҳаводан, ҳам ердан қаттиқ бомбардимон қилинди. Михаил Фрунзе қўшинни 4 та зарбдор гуруҳ – Самарқанд, Каттақўрғон, Чоржўй ва Когон гуруҳларига бўлган эди. Асосий вазифа Когон гуруҳи зиммасига юкланди. У пойтахт Эски Бухоро шаҳрини босиб олиши, Амир Олимхонни асирга олиб, Аркдаги хазинани эгаллаши керак эди.

1932 йил – Сурами довони (Грузия) орқали биринчи электр поезди ўтди.

1938 йил – СССРда университетларда сиртқи таълим жорий этилди.

1946 йил – Швеция, Афғонистон ва Исландия БМТга қабул қилинди.

1949 йил – Семипалатинск полигонида собиқ СССРдаги биринчи атом бомбаси – РДС– 1 синовдан ўтган.

  • Югославия Совет иқтисодий блокадаси оқибатларини бартараф этиш учун АҚШга молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

1957 йил – собиқ СССРда ҳарбий округлар ва қўшинлар гуруҳлари қўмондонлигига бўйсунадиган бешта алоҳида махсус мақсадли батальон (Спецназ) тузилди.

1958 йил – Колорадо-Спрингсда Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси очилди.

1971 йил – Сирдарё вилоятидаги Оқолтин тумани ташкил этилди.

1991 йил – Озарбайжон Олий Кенгаши “Озарбайжон Республикасининг давлат мустақиллигини тиклаш тўғрисида”ги декларацияни қабул қилди.

  • "Россия" радиосида нутқ сўзлаган РСФСР Президенти Борис Елцин "Иттифоқ ғояси тугамаган" ва "биз бир қатор республикалар томонидан мустақиллик эълон қилинишидан қўрқмаслигимиз керак" деди.

1996 йил – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (иккинчи қисми) тасдиқланди; “Буюк хизматлари учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида”, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” Қонунлар қабул қилинди.

1997 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

1998 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”, “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

2000 йил – пойтахтни Фарғона водийси билан туташтирувчи Қамчиқ довонидан ўтказилган янги автомобиль йўли очилди.

2003 йил – “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”, “Фидокорона хизматлари учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида” Қонунлар қабул қилинди.

2017 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

2018 йил – Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 11-куни ва ўзбекистонлик спортчилар бугун 7 та спорт тури бўйича баҳсларда қатнашди.

2020 йил – Тошкент ер усти ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик-2 – Қўйлиқ» йўналиши қуриб битказилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ана шу қурилиши битган ер усти ҳалқа метро линиясида жамоатчилик билан бирга поездда юрди.

2022 йил – Урганчда Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди.

  • Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди.
  • Талабалар учун тўлов-шартномани онлайн юклаб олиш имконияти яратилгани маълум қилинди.

Таваллудлар.

1934 йил – ҳайкалтарош, қорақалпоқ ҳайкалтарошлиги асосчиси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жўлдосбек Қуттимуродов таваллуд топди. Унинг асарларида гўзаллик туйғуси эстетик идеал тарзида намоён бўлади, замондошлари қиёфаси, тарихий мавзуларни ўзига хос тарзда талқин қилади, қорақалпоқ аёли гўзаллигини рамзий образларда ифода этади, бу образлар маҳаллий табиат манзаралари билан уйғунлашган. У 2000 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси Олтин медали билан тақдирланган.

1958 йил — америкалик қўшиқчи, раққоса, бастакор, “Поп қироли” Майкл Жексон;

1976 йил – Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Абдуқодир Тошқулов;

1983 йил – “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов;

1993 йил – Республика таълим маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуруллаева Моҳирахон Дилшод қизи;

2000 йил – ўзбекистонлик шахматчи, халқаро даражадаги аёл мастер, шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиби Нилуфар Ёқуббоева таваллуд топган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid