Ўзбекистон МТЖ АҚШга қарши ўйнайди

Қўшма Штатлар шу пайтгача ҳеч қачон Ўзбекистонга ҳам, Уммонга қарши ҳам ўйнамаган.

Спорт
28 август 2023 йил
Ўзбекистон МТЖ АҚШга қарши ўйнайди

Футбол бўйича АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи Грегг Берхалтерга кўра, жамоа  9 сентябр, шанба куни Ўзбекистонга қарши, 12 сентябр куни эса Уммонга қарши ўйинда майдонга тушади.

Иккала ўйин ҳам халқаро ўртоқлик учрашуви саналади. 

US Soccer нашри маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар шу пайтгача ҳеч қачон Ўзбекистонга ҳам, Уммонга қарши ҳам ўйнамаган, бу уларни АҚШ тарихидаги 101 ва 102-рақибларга айлантирди. ФИФА рейтингидаги 74-ўринни эгаллаган Ўзбекистонга қарши ўйин Сент-Луис шаҳридаги City Park стадионида бўлиб ўтиши кутиляпти. 

Ушбу халқаро ўйинлар Осиё жамоалари билан кам ўйнаган Қўшма Штатлар учун яхшигина тажриба бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоаси ФИФА рейтингида 12-ўринни эгаллаган. 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+