Дониёр Тошхўжаев яна Тошкент шаҳар ИИББда иш бошлади

Тошхўжаев муқаддам, аниқроғи 2022 йил 11 февралга қадар Фарғона вилояти ИИБни бошқарганди.

Жамият
28 август 2023 йил
Дониёр Тошхўжаев яна Тошкент шаҳар ИИББда иш бошлади

Тошхўжаев Дониёр Бахтиярович Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. 

Тошхўжаев муқаддам, аниқроғи 2022 йил 11 февралга қадар Фарғона вилояти ИИБни бошқарганди. Бундан ташқари  2019 йил январига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи бўлган, 2019 йил январ ойидан июн ойигача Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Бир муддат  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи бўлиб ишлаганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+