platina.uz

Украина мустақиллиги ва Горбачёвнинг кескин қарори

Platina.uz 24 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
24 август 2023 йил
Украина мустақиллиги ва Горбачёвнинг кескин қарори

24 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатxонаси ташкил топган. Ушбу ваколатхона БМТ тизимидаги маxсус ташкилотлар фаолиятини бирлаштириб, улар эьтиборини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати белгиланган асосий йўналишларга қаратувчи вакиллик ҳисобланади. 1993 йил очилган.

Халқаро ғалати мусиқа куни – бу америкалик мусиқачи Патрик Грант томонидан 1998 йилда яратилган.

Ушбу бастакорнинг асарлари турли жанр ва услубларни ўз ичига олади - машҳур ва классик мусиқадан пост-панк, амбиент ва этник мусиқагача. Ижодий карьерасининг бошида, ишга бундай ғайриоддий ёндашув туфайли Грант ўзининг янги дискини чиқаришни хоҳлайдиган студия топа олмади. Натижада, у ўз ёрлиғини яратди ва уни янги, ғайриоддий мусиқаларни ёзиб олиш мақсадида “Ғалати мусиқа” деб номлади. Strange Music дастлаб у томонидан янги альбомини тарғиб қилиш усули сифатида яратилган. 24 август куни Грант томонидан мусиқачининг ўзига хос устози бўлган ва унинг ижодий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган қиз дўстининг отасининг туғилган куни шарафига танланди. Кўп ўтмай, мусиқа жамоатчилигида Ғалати мусиқа куни байрам сифатида қабул қилина бошлади, яъни “халқ”орасида машҳур бўлди.

Америкада вафли байрами куни – Сант Луис шаҳар ярмаркасида музқаймоқ сотувчисида қоғоз идишлари тугаб қолгани сабабли у ёнидаги турган вафли сотувчисидан ёрдам сўради, шундай қилиб дунёга биринчи вафелни стаканлик музқаймоқ 1869 йилда пайдо бўлди.

Воқеалар.

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлади.

1853 йил – картошка чипслари америкалик ошпаз Жорж Крум томонидан ихтиро қилинган.

1869 йил – биринчи вафли патентланган.

1904 йил – Россияда жисмоний жазо бекор қилинди.

1906 йил – АҚШ президенти Теодор Рузвельт ҳукуматнинг барча расмий ҳужжатлари имло текширилгандан кейингина нашр этилишини талаб қилувчи фармон чиқарди.

1917 йил – Қўшма Штатлар Россиянинг Муваққат ҳукуматига 100 миллион доллар кредит беришини эълон қилди.

1949 йил – апрел ойида имзоланган НАТОни тузиш тўғрисидаги шартнома кучга кирди.

1950 йил – 45 000 яҳудийни Ямандан Исроилга кўчириш учун "Сеҳрли гилам" операцияси ўтказилди.

1990 йил – Тожикистон суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди.

1991 йил – Украина ўз мустақиллигини эълон қилди.

  • Михаил Горбачёв КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби истеъфога чиқишини эълон қилди ва Марказий Қўмитани ўзини тарқатиб юборишга чақирди.

1994 йил – Ўзбекистонда “Тафаккур журналининг 1-сони нашрдан чиқди.

2006 йил – Плутон қуёш тизимининг сайёраси ҳисобланишдан тўхтади ва митти сайёралар тоифасига ўтди.

2021 йил – Япония пойтахти Токиодаги Паралимпия ўйинлари бошланди.

2022 йил – Россиянинг Украинага бостириб кириши: Чаплино темир йўл станциясига ракета ҳужуми уюштирилди, 25 киши ҳалок бўлди.

Таваллудлар.

1946 йил – санъаткор Олимжон Орифжонов;

1947 йил – ганчкор уста, меъмор Абдураҳим Умаров;

  • Бразилиялик ёзувчи Пауло Коэльо;

1964 йил – учувчи ва фазогир, биринчи қирғизистонлик ўзбек фазогири Солижон Шарипов таваллуд топган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+