platina.uz
Жамият

Каддафийнинг ағдарилиши, СССРдаги талотўплар — кун воқеалари

Platina.uz 23 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Каддафийнинг ағдарилиши, СССРдаги талотўплар — кун воқеалари

23 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро қул савдоси қурбонларини хотирлаш ва унга барҳам бериш куни.

Бутунжаҳон Интернет тармоғига асос солинган кун.

1904-йил – автомобил шиналари занжири патентланган.

1951-йил – чечен диний ва давлат арбоби, Чеченистон Республикасининг биринчи президенти (2003-2004) Ахмат Қодиров;

1954-йил – ўзбекистонлик олим, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор Холмат Зокиров;

  • Сингапурлик сиёсатчи ва ҳуқуқшунос, 2017-йилдан бери Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб;

1991-йил – ўзбек қўшиқчиси ва актёри Муҳаммад Али Наврўзов таваллуд топган.

2019-йил – Ўзбекистон ҳукуматининг «Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Воқеалар.

1904 йил – автомобил шиналари занжири патентланган.

1907 йил – драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий Нижний Новгородда Русия мусулмонларининг қурултойида туркистонликлар гуруҳини бошқарди ва катта нутқ сўзлади.

1913 йил – Копенгагенда Андерсен эртаги қаҳрамони “Кичик сув париси” ҳайкали очилди.

1939 йил – Германия ва Совет Иттифоқи ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пакт имзоланди.

1990 йил – Арманистон СССРдан мустақиллигини эълон қилди.

  • Ғарбий ва Шарқий Германия бирлашиш санасини 3 октябрга белгилади.

1991 йил – Борис Елцин КПСС фаолиятини ва "Правда" газетасини чиқаришни тўхтатди.

  • Озодликда бўлган ГКЧП аъзоларининг охиргиси ҳибсга олинди. КПСС Марказий Комитети биноси муҳрланди. Россия Олий Кенгашининг фавқулодда сессиясига чақирилган Михаил Горбачёв социалистик танловни ҳимоя қилишга уринди, аммо ҳаракатлар зое кетган.

1994 йил – Москвада Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси билан Молдова Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш ҳақида Протокол имзоланди.

1998 йил — Сергей Кириенко бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди, Россия ҳукумати бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Виктор Черномирдин тайинланди.

2002 йил – Президент фармонига асосан, Ўзбекистон фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган, бутун ҳаётини Ватан, халқ ва миллат тараққиётига бахшида этган бетакрор истеъдодли ватандошларимизнинг хотирасини ёд этиб ҳамда улар қолдирган катта илмий-ижодий меросни инобатга олиб, бир қатор марҳум олим ва санъаткорлар: академиклар Ҳабиб Абдуллаев, Содиқ Азимов, Убай Орипов, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Саъди Сирожиддинов, Обид Содиқов, Собир Юнусов, Тошмуҳаммад Қори Ниёзий, Яҳё Ғуломов; Ўзбекистон санъат арбоблари Тўхтасин Жалилов, Игор Савиский; Ўзбекистон фан арбоби Ҳамид Сулаймонов; Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаевлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

2004 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган марҳум фан, адабиёт ва санъат арбобларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, Ўзбекистон халқ артистлари Ҳожихон Болтаев, Муҳаммаджон Мирзаев, Наби Раҳимов, Ойимхон Шомуротова, Сора Эшонтўраева; шоир Ҳамид Олимжон; академик Всеволод Иванович Романовскийлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

2011 йил – Ливияда диктатор Муаммар Қаддафий ағдарилди.

2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар.

1603 йил – ҳижрий 1012 йил раббиул аввал ойининг ўн бешинчи куни Урганчда шайбонийлар сулоласига мансуб бўлган Хива хони ва йирик тарихчи олим Абулғози Баҳодирхон таваллуд топди.

Унинг «Шажарайи тарокима» ва «Шажарайи турк» асарлари Ўзбекистон, умуман Ўрта Осиё тарихига оид қимматли манбалардан ҳисобланади. Абулғози Баҳодирхон тиббиёт илмига оид «Манофиъул инсон» («Инсонга фойдали нарсалар») номли асар ҳам ёзган.

1951 йил – чечен диний ва давлат арбоби, Чеченистон Республикасининг биринчи президенти (2003-2004) Ахмат Қодиров;

1954 йил – ўзбекистонлик олим, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор Холмат Зокиров;

  • Сингапурлик сиёсатчи ва ҳуқуқшунос, 2017-йилдан бери Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб;

1991 йил – ўзбек қўшиқчиси ва актёри Муҳаммад Али Наврўзов таваллуд топган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid