Россия савдо белгиси Ўзбекистонда логистика маркази қурмоқчи
Тошкентда рус вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Россиянинг Ozon онлайн савдо белгиси Ўзбекистонда логистика марказини очишни режалаштирмоқда.
Маълум бўлишича, Тошкентда Ozon вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Ассоциация ҳисоб-китобларига кўра, яратилаётган логистика маркази орқали Россиянинг чакана савдо тармоқлари ва корхоналарига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм буюмлар ва пойабзал маҳсулотларини етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.
