Афғонистон-Ўзбекистон чегарасидаги кескинлик — кун воқеалари
Platina.uz 21 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

21 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро терроризм қурбонларини хотирлаш куни.
1192 йил – Японияда император ҳокимияти сёгун – бош қўмондон кучи билан алмаштирилди.
1841 йил – Жон Хемптон роликли пардаларга патент олди.
1860 йил – Британия Колумбиясида (Канада) олтин топилди.
1902 йил – General Motors концернининг ҳашаматли автомобиллар ишлаб чиқариш бўлими бўлган Cadillac компаниясига асос солинди. Бу ажойиб исм Детройт шаҳрининг асосчиси Антуан да Ла Мотте Кадиллак хотирасига берилган.
1911 йил – Мона Лиза Луврдан ўғирланди. Икки йил ўтгач, расм тасодифан Флоренцияда топилди. Кейинчалик ҳибсга олинган Винченсо Перугиа исмли ўғирлаб кетувчи ўз қилмишини Наполеон I томонидан ўғирланган асарни Италияга қайтариш орқали адолатни тиклаш истаги билан изоҳлади.
1937 йил – собиқ СССРда Полша Коммунистик партияси раҳбарлари қатл этилди.
- Собиқ СССР ва Хитой ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоладилар.
1947 йил – собиқ СССР Италия ва Австриянинг БМТга киришига вето қўйди.
1948 йил – Буюк Британия Исроилнинг БМТга киришига вето қўйишини эълон қилди.
1965 йил – Руминия социалистик давлат деб эълон қилинди.
1981 йил – Олимлар биринчи марта матбуотда Ердаги глобал исиш хавфи ҳақида хабар беришди.
1991 йил – Латвия ўз мустақиллигини тиклаганини эълон қилди.
2006 йил – мобил қурилмалар учун мўлжалланган янги оммавий домен .mobiда домен номларини рўйхатдан ўтказиш бошланди.
2017 йил – коинотда ғаройиб ҳодиса – Қуёш тутилиши рўй берди. Бу Қуёш тутилиш ҳодисаси нақ бир ярим соат давом этгани сабаб тарихий ва ноёб воқеа бўлган.
2022 йил – Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон Давлат чегарасини Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудуди орқали ноқонуний кесиб ўтишга уринди. Мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Воқеа сабаб икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, олти нафари яраланган.
Таваллудлар.
1930 йил – Буюк Британия қироллик оиласининг аъзоси, қирол Георге VI нинг қизи, қиролича Элизабет IIнинг ягона синглиси Малика Маргарет;
1948 йил – Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов;
1949 йил – кулол, замонавий кулоллик санъатининг таниқли намояндаси, Ўзбекистон Бадииёт академияси академиги Шаҳноза Мўминова;
1973 йил – оғир вазн тоифасида россиялик профессионал боксчи Николай Валуев;
1996 йил – оддийгина Игор Силва ёки илгари Игор Cариоcа номи билан танилган, бразилиялик профессионал футболчи, Франциянинг Лориент клубида ўнг қанот ҳимоячиси Игор Силва де Алмеида таваллуд топган.