АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари юзма-юз учрашиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин АҚШнинг аввалги президенти Доналд Трамп билан уч марта учрашган.

Жаҳон
18 август 2023 йил
АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари юзма-юз учрашиши мумкин

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг  стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Япониянинг Kyodo News агентлигига берган интервюсида AҚШ президенти Жо Байден Ким Чен Ин билан "олдиндан ҳеч қандай шартларсиз” учрашишга тайёрлигини айтди.

“Биз Шимолий Корея билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз”, — деди Кирби.

Унинг қўшимча қилишича, КХДР ҳозирча таклифга ижобий жавоб бермаган.

Аввалроқ, Шимолий Корея мудофаа вазири Корея яриморолида ядро уруши бўлиши аниқлигини ҳақида кескин баёнот берганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин АҚШнинг аввалги президенти Доналд Трамп билан уч марта учрашган. Ушбу учрашувлардан бири ҳатто икки Корея чегарасида бўлиб ўтган. 

Жо Байден ҳокимиятга келгач ўзаро муносабатлар янада кескинлашди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+