Фақат ширинликлар эмас: шифокор диабетга олиб келувчи хавфли омилларни санади
Диабетга чалинмаслик учун қатор маҳсулотлардан тийилиш керак.
Тартибсиз овқатланиш 70 фоиз ҳолларда диабетнинг сабаби ҳисобланади. Бундан ташқари, қондаги қанд миқдори кўтарилишига фақат ширинликлар ва шакар сабаб бўлмайди, дейди кардиолог Aнна Кореневич.
Шифокорнинг фикрига кўра, кўп миқдорда тозаланган углеводларни истеъмол қилиш диабетга олиб келади. Улар нафақат ширинликларда, балки бошқа бир қатор маҳсулотларда ҳам мавжуд.
Хусусан, оқ гуруч, нон маҳсулотлари, колбаса, консерва ва турли хил ярим тайёр маҳсулотларда бу нарса кўп учрайди. Шунингдек, диабетнинг сабаби рационда тўлиқ дон, сабзавот, мева ва ёнғоқларнинг етишмаслиги ҳам бўлиши мумкин.
Кардиологнинг қўшимча қилишича, қондаги глюкоза даражасининг мунтазам ўсиши оқсил оксидланишига олиб келиши мумкин, натижада тўқималар ва органлар нобуд бўлади. Ва бу, ўз навбатида, умр кўриш давомийлигини сезиларли даражада қисқартиради.