Ёнғоқнинг ўта фойдали икки хусусияти маълум бўлди
Кунига 30 граммдан кўп емаслик тавсия этилади.
Ёнғоқ истеъмол қилиш руҳий саломатликни сақлашга фойдали таъсир кўрсатади, хусусан, депрессияни ривожланиш хавфини камайтиради.
Мутахассисларга кўра, овқат рационга ҳар қандай турдаги ёнғоқлар қўшилса, улар мия яллиғланишини камайтиради ва антиоксидант таъсири туфайли ижобий натижалар ҳосил бўлади.
Ёнғоқ ёки бошқа шунга ўхшаш нарсаларни истеъмол қиласизми, улар тузланганми, қовурилганми ёки хом бўлишидан қатъи назар фойдалидир. Тузланган ва қовурилганлардан воз кечиш яхшироқ, дейди шифокорлар.
Бундан ташқари, ёнғоқлар витамин ва минералларга бой. Шу сабабли уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак ва қон томирларининг фаолиятини яхшилайди. Бироқ, ёнғоқ жуда юқори калория маҳсулоти эканлигини унутмаслик керак. Шунингдек, улар таркибида кўп миқдорда фитик кислотаси мавжуд бўлиб, бу организмда минераллар етишмаслигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уларни кўп миқдорда истеъмол қилмаслик яхшироқдир. Кунига 30 граммдан кўп емаслик тавсия этилади.