"Тruck FM" радиоси Американинг "Radio.net" платформасида!

Aввалроқ, биз радионинг мақсад ва режалари ҳақида мутахассис билан суҳбатлашган эдик.

Жамият
12 август 2023 йил
"Тruck FM" радиоси Американинг "Radio.net" платформасида!

Яқиндагина иш фаолиятини бошлаган Ўзбекистоннинг "Truck FM" номли онлайн радиоканали ривожланишда ва ўз тингловчиларини топишда давом этмоқда. Айни дамда радиони нафақат "Тruck FM" мобил иловаси орқали Аpple ва Аndroid смартфонларида ҳамда www.truckfm.uz сайти орқали, балки "Biz Media" платформасида ҳам бепул тинглашнинг имкони бор. Aввалроқ, биз радионинг мақсад ва режалари ҳақида мутахассис билан суҳбатлашган эдик.

Куни кеча радиоканал 60 000 дан ортиқ радиостанциялар эфирларини жамлаган АҚШнинг "Radio.net" платформасига ҳам қўшилди. Radio.net – бу махсус сайт ва мобил илова бўлиб, унда дунёнинг кўплаб мамлакатлари радиоканаллари, подкаст эшиттиришлари мавжуд. Ундан фойдаланиш ҳам бепул бўлиб, АҚШдаги энг таниқли радио дастурлардан бири ҳисобланади.

Жалолиддин МИРЗАЕВ, мутахассис:

"Тruck FM" радиоканали  ўзбек радио станциялари қаторида биринчилардан бўлиб "Radio.net" орқали дунё тингловчиларига етиб борди. "Тruck FM"нинг АҚШ платформасига қабул қилинишига асосий сабаблар, АҚШда ўзбекистонлик ўзбекларнинг кўплиги, радионинг 24/7 форматда узлуксиз ишлаши ва 32, 64, 128, 256, 320 кбпс сифатларда аудио форматларга эга экани, шунингдек, радио эфирларида фақат мусиқа эмас, мақсадли эшиттиришларнинг ҳам мавжудлигидир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу онлайн радиоканалда ҳозирги кунда нафақат янги ва эски қадрдон куй-қўшиқлар, балки “Ovozli salom", "Kinotrack", "Super kayfiyat", "Audio kitob" ҳамда "Retro time" каби саҳифалар ҳам ўз тингловчиларини топиб бормоқда.

 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+