platina.uz
Жамият

Аянчли тарих: афсонавий “Пахтакор” ҳалокатга учраган кун

Platina.uz 11 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Аянчли тарих: афсонавий “Пахтакор” ҳалокатга учраган кун

11 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Воқеалар.

1926 йил – Кодак компанияси рангли плёнка яратиш устида иш бошлаганини эълон қилди.

1928 йил – Москвада Биринчи Бутуниттифоқ спартакиадаси очилди.

1929 йил – Эрон ва Ироқ дўстлик шартномасини имзолади.

1956 йил – Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони очилди.

1975 йил – Қўшма Штатлар Ветнамнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига киришига вето қўйди.

1979 йил – “Пахтакор” жамоаси аъзолари Днепродзержинск шаҳри яқинида содир бўлган даҳшатли авиаҳалокат сабаб вафот этган.

1981 йил – Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг қарори билан атроф-муҳитни ва кишилар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида бутифос ўткир заҳарли моддасини дефолиант сифатида қўллаш ман этилди. Лекин амалда бу қарор бажарилмади. Ғўзани бутифос билан дефоляция қилиш олдингидек ҳаттоки аҳоли яшайдиган қишлоқлар яқинида ҳам амалга оширилаверди.

1984 йил – АҚШ президенти Роналд Рейган матбуот анжумани олдидан микрофонни текширар экан, микрофон ёқилганлигини билмаган ҳолда бутун мамлакатга эълон қилди: "Ҳурматли америкаликлар, мен Россияни абадий қонундан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаганимни маълум қилишдан мамнунман. Беш дақиқадан сўнг бомбардимон бошланади”.

1994 йил – Фидел Кастро Кубани тарк этиш бўйича чекловларни бекор қилди, натижада мамлакатни дарҳол тарк этишни истаган жуда кўп одамлар пайдо бўлди. Август ойи охирига келиб 20 минг фуқаро чиқиб кетган.

1999 йил – Бутун Европада тўлиқ қуёш тутилиши бўлди.

Канзас штатида Чарлз Дарвиннинг эволюция назарияси бўйича маърузалари давлат мактаблари ўқув дастуридан олиб ташланди.

2003 йил – НАТО Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар кучларга қўмондонликни ўз зиммасига олди.

2004 йил – Ростов суди қўшиқчи Филипп Киркоровни журналист Ирина Ароянни ҳақорат қилишда айбдор деб топди.

2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари мактаби асосчиси, мамлакатимизда замонавий таълим тизимини яратишга, фан тараққиётини йўлга қўйишда, хусусан дунё фанида қалқонсимон без фаолиятини, тиреоид гормонлар биокимёси ва унинг таъсир механизмларини очиб беришга улкан ҳисса қўшган, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари соҳиби, атоқли тиббиётчи ва педагог олим академик Ёлқин Тўрақулов таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан олимнинг биология, тиббиёт ва педагогика соҳаларидаги илмий меросининг аҳамиятини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси “Академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар.

1916 йил – ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ғулом Аҳмедов таваллуд топди. Унинг илмий асарлари жиноят ҳуқуқини такомиллаштириш, хусусан, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши кураш муаммоларига бағишланган. У ҳуқуқшуносликка доир луғатлар тузган, ўзбек тилидаги юридик атамаларнинг шаклланишига ҳисса қўшган.

1938 йил – Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Исмоилова туғилган. “Холисхон” (Ҳамза) спектаклидаги Зуҳра унинг саҳнада яратган илк образидир. У ўз ижоди давомида лирик, драматик характердаги турли образларни яратди, фильмларда бир неча қаҳрамонларга овоз берди. Дилбар Исмоилова 1998 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

1985 йил – 90 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик дзюдочи, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, дзюдо бўйича Гран-при ва “Катта дубулға” турнири ғолиби Хуршид Набиев таваллуд топган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid