Яқин Шарқда кескин вазият: Исроил Ғазо секторини ўққа тутмоқда
Aввалроқ Исроилнинг Ғазо сектори яқинида жойлашган Сдерот шаҳрида ҳаво ҳужумидан ҳимоя сиреналари янгради.

Исроил ҳарбийлари мамлакатга уюштирилган ракета ҳужумига жавобан Ғазо секторига зарбалар бермоқда. Бу ҳақда РИA "Новости" Исроил мудофаа кучлари матбуот хизматига асосланиб ёзди.
“Бугун тунда (чоршанба) амалга оширилган ракета ҳужумларига жавобан Исроил армияси Ғазо секторига зарба бермоқда”, — дейилади баёнотда.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум.
Aввалроқ Исроилнинг Ғазо сектори яқинида жойлашган Сдерот шаҳрида ҳаво ҳужумидан ҳимоя сиреналари янгради. Кейинроқ армия матбуот хизмати Ғазо секторидаги кучлар Исроил ҳудудига бешта ракета отганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женин фаластинлик қочқинлар лагери амалиётлар ўтказаётганди. Исроилнинг мазкур ҳаракатларига жавобан Фаластин у билан мулоқотни тўхтатиб қўйди. Исроил Женин террорчилар маркази бўлиб қолганини иддао қилиб чиқмоқда.
Аргентина, Бразилия, Мексика каби давлатлар Исроилни ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирган.
Женин — Фаластин маъмуриятининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги шаҳри, Фаластин миллий маъмуриятининг худди шу номдаги вилоятининг маъмурий маркази.