platina.uz

Тупроқ йўлни шағаллаштиришга 20 млрд. ажратилди

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Жамият
25 июль 2023 йил
Тупроқ йўлни шағаллаштиришга 20 млрд. ажратилди

Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон жанубий туманларидаги тупроқ йўлларни таъмирлаш ишларига 20 млрд. сўм ажратилади.

Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида хатлов натижаларига кўра аниқланган тупроқ йўлларни таъмирлаш ишларига мазкур туманларнинг Ободонлаштириш бошқармаларига пул ўтказиб берилади.

Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимлари ажратилган маблағларни мақсадли сарфлаши ва тупроқ йўлларни қум-шағал аралашмали йўлларга айлантириши керак.

Шундан Амударёга 5,8 млрд., Берунийга 5,5 млрд., Тўрткўлга 5 млрд. ва Элликқалъага 3,6 млрд. сўмдан берилади. Шунда жами 123 та маҳалладаги тупроқ йўллар шағаллаштирилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+