Ер тарихидаги энг совуқ кун
Platina.uz 21 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
21 июл санаси билан боғлиқ хабарлар.
Белгия – Миллий кун.
Гуам – Озодлик куни.
Бугун Ўзбекистонда чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисми бошланади.
Воқеалар.
1610 йил – чой биринчи марта Европага олиб кирилди.
1949 йил — АҚШ Сенати Шимолий Атлантика шартномасини ратификация қилди.
1969 йил — Инсон илк маротаба Ойга илк қадам қўйган. Америкалик астронавт Нил Армстронг Ойда юрган биринчи одамга айланди. 19 дақиқадан сўнг унга Базз Олдрин қўшилди.
1972 йил – Белфастда қонли жума: “Вақтинчалик ИРА” жангариларининг террорчилик ҳужумлари натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 130 киши яраланди.
1973 йил – “Марс 4” учирилди.
1983 йил – "Восток" Антарктика станциясида сайёрадаги кузатувлар тарихидаги энг паст ҳарорат қайд этилди – 89,2 °C.
2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинди.
2021 йил – Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев билан бирга аварияга учраган спортчи Жасур Анарбоев "кома" ҳолатидан чиқди.
2022 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш буйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган.
- Ўзбекистонда асосий ставка йиллик 15 фоизгача пасайтирилган.
- Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июл куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрган.
- Истанбулда Озарбайжон, Покистон ва Туркия парламентлари раислари – Соҳиба Гафарова, Ража Перваз Ашраф ва Мустафо Шентопнинг уч томонлама учрашувида Истанбул декларацияси имзоланди.
Таваллудлар.
810 йил – ўзининг ноёб қобилияти, иқтидори, қувваи ҳофизасининг ўта кучлилиги билан илм аҳлларини лол қолдирган, оламнинг йирик мутафаккири Имом ал Буxорий;
1899 йил – америкалик ёзувчи, журналист, Нобел мукофоти совриндори Эрнест Хемингуей;
1957 йил – Швециянинг 43-бош вазири Стефан Лöфвен;
1976 йил — ўзбек ҳуқуқшуноси ва давлат арбоби, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов;
1986 йил — ярим ҳимоячи ва ҳужумчи сифатида ўйнаган ўзбек футболчиси Азиз Ибрагимов;
- “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зилола Рўзиева;
1996 йил – “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошрақув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустамбек Эшбеков таваллуд топган.