Шавкат Мирзиёев Сергелига борди

Давлат раҳбари “Alutex” корхонасидаги иш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди.

Сиёсат
21 июль 2023 йил
Шавкат Мирзиёев Сергелига борди

Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.

Жорий йил май ойида “Alutex” масъулияти чекланган жамияти томонидан ойна ва қуёш панеллари учун профиллар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Бу корхона 350 дан ортиқ турдаги, йилига 30 минг тонна алюмин профил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Давлат раҳбари бу ердаги иш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди.

Корхонага Италия, Жанубий Корея ва Туркиядан энг замонавий ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган. Натижада 400 та янги иш ўрни яратилган. Сентябрь ойидан қўшимча янги 130 турдаги алюмин профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Импорт ўрнини босишдан ташқари, маҳсулотларнинг бир қисмини экспортга йўналтириш режалаштирилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+