Ўзбекистон импорти экспортдан анча кўплигича қолмоқда

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлат Хитой бўлиб қолмоқда.

Иқтисод
21 июль 2023 йил
Ўзбекистон импорти экспортдан анча кўплигича қолмоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра,  6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. 

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 фоизга ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлат Хитой бўлиб қолмоқда — беш ойда 4,5 млрд.

Иккинчи ўринда Россия бормоқда — 3,8 млрд.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+