Ҳиндистонда кучли ёмғир катта фалокатга сабаб бўлди

Муссон ёмғирлари дарёлар ва ер ости сувларини тўлдириш учун жуда муҳимдир, аммо тошқин ҳар йили кенг тарқалган вайронагарчиликка олиб келади.

Жаҳон
20 июль 2023 йил
Ҳиндистонда кучли ёмғир катта фалокатга сабаб бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги қишлоқда кучли ёмғир сабаб бўлган кўчки оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

Қутқарув гуруҳлари айни дамда олис,  ўрмонли Раигад туманида ёмғир талофотларига қарши курашмоқда.

Махараштра штатидан бўлган юқори мартабали амалдор Девендра Фаднавис кўчкида 10 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

"У ерда 200 дан ортиқ одам истиқомат қилади, биз ҳозиргача 70 га яқин одамни қутқардик, улардан 21 нафари ярадор", деди Фаднавис пайшанба куни эрталаб.

Полиция зобити Ҳариш Калсекарнинг AFPга айтишича, вайроналар остида 50 га яқин одам қолиб кетган бўлиши мумкин

“Ёмғир ёғяпти, ерлар юмшаган, шу сабаб у ерга оғир техникани олиб бориб бўлмайди”, дейди у.

Ички ишлар вазири Aмит Шоҳ “одамларни воқеа жойидан эвакуация қилиш ва жароҳатланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш” устувор вазифа эканини айтди.

Ҳиндистон июн ойида муссон мавсуми бошланганидан бери ёмғирлар остида қолди, оқибатда сув тошқинлари ва кўчкилар кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Муссон ёмғирлари дарёлар ва ер ости сувларини тўлдириш учун жуда муҳимдир, аммо тошқин ҳар йили кенг тарқалган вайронагарчиликка олиб келади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари сонини кўпайтирмоқда, Ҳиндистонда тўғон қуриш, ўрмонларни кесилиши ва бошқа таъсирлар муаммоларни кўпайтирмоқда.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+