Ҳиндистонда ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ортга қайтарилди

Аёллар  2021 йил октябрда қўлга олинганди. 

Жамият
15 июль 2023 йил
Ҳиндистонда ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ортга қайтарилди

Ҳиндистон-Непал чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётганда қўлга олинган ва депортация қилинган ўзбекистонлик аёллар қайтарилди. 

Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аёллар  2021 йил октябрда қўлга олинганди. Қайд этилишича, улар Фейсбук орқали танишган Ҳиндистон фуқаросига ишонишган ва Ҳиндистонга ишлаш учун кетмоқчи бўлган. Бироқ суднинг чиқариб юбориш ҳақидаги қарори 2022 йил августига тўғри келганига қарамай, турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдиксиявий қийинчиликлар туфайли улар жорий йилнинг июл ойигача қамалган.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси маълумотига кўра, бугун дипломатик ваколатхона кўмагида фуқаролар яшаш жойларига қайтиб келишди.

Элчихона ўзбекистонликларни қайтариш жараёнида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Бихар штатининг тегишли идоралари билан расмий музокаралар олиб борди, вазият назоратга олинди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, дейилади хабарда.

Дипломатик миссия фуқароларни Ҳиндистонга саёҳат қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига берилмасликка, шунингдек, ушбу мамлакатга кириш ва бўлишда маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+