platina.uz
Жаҳон

Жек Ма Хитой ҳукумати билан келишмовчилик сабаб мисли кўрилмаган маблағ йўқотди

Баъзи манбаларга кўра шахсан ХХР раиси Си Цзинпиннинг ўзи Жек Мани танқид қилгани айтилади.

Жек Ма Хитой ҳукумати билан келишмовчилик сабаб мисли кўрилмаган маблағ йўқотди

Миллиардер Жек Ма томонидан асос солинган Хитойнинг Ant Group ва Alibaba компаниялари бизнесмен ва Хитой расмийлари ўртасидаги зиддият туфайли 850 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрган. Бу ҳақда Bloomberg ўз ҳисоб-китобларига асосланиб ёзмоқда.

Aгентликнинг эслатишича, миллиардер қарийб уч йил аввал Хитой регуляторини танқид қилганида "қора рўйхат"га тушган. Ҳатто баъзи манбаларга кўра шахсан ХХР раиси Си Цзинпиннинг ўзи Жек Мани танқид қилгани айтилади.

Шундан сўнг, унинг финтеч стартапи Ant Groupнинг IPOси бекор қилинди ва IT гиганти Alibaba бир неча қисмларга бўлиб юборилди.

Bloomberg маълумотларига кўра, Ant Group ўз бизнес моделини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди, давлат банклари билан рақобат қилишдан бош тортди ва баъзи иқтисодий операцияларини тўхтатди.

Шу сабабли компаниянинг тахминий қиймати 315 миллиард доллардан 78,5 миллиард долларга тушиб кетди.

Aгентлик таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Alibaba акциялари Ant Group бўйича тергов якунланган бир пайтда 8 фоизга ошган ва компаниянинг қиймати ҳозирда тахминан 234 миллиард долларга етган.Aммо бу компаниянинг 2020 йилдаги энг юқори қийматидан 620 миллиард долларга кам.

Март ойи охирида The Wall Street Journal Жек Ма бир йил хорижда бўлганидан кейин Хитойга қайтганини ёзганди. Қайд этилишича, тадбиркор ўтган йилнинг асосий қисмини Японияда ўтказган, Хитой Янги йилини эса Гонконгда нишонлаган. Бундан ташқари, у яқинда Сингапур ва Aвстралияга саёҳат қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid