
Бугун 2 вилоят ҳокимининг туғилган куни
Platina.uz 10 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Platina.uz 10 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Воқеалар
- 1747 йил – ҳижрий 1160 йил ражаб ойининг иккинчи кунида (милодий 1747 йил 10 июль) Бухоро хонлиги тахтига Абулфайзхоннинг ўн икки ёшли ўғли Абдулмўмин ўтқизилди. У ҳеч қандай ҳокимиятга эга бўлмай, бутун ҳокимият амалда унинг қайнотаси Муҳаммад Раҳимбийнинг қўлида эди. Бухоро хонлигида Абдулмўминхоннинг ҳукмронлиги 1751 йилгача давом этди.
- Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абулфайзхоннинг етти фарзанди бор эди. У маст чоғида уларни ўлимга маҳкум этади. Ҳали гўдак бўлган Абдулмўмингина тахт остига яшириниб, омон қолади. Отаси Абулфайзхон бош вазир Муҳаммад Раҳимбий томонидан ўлдиртирилгач, тахтга ўтирган Абдулмўминхоннинг тақдири ҳам отасиники каби якун топади.
- 1878 йил – Англияда биринчи марта футбол ҳаками ўйин пайтида ҳуштак ишлатди (бундан олдин ҳакамлар қичқирган).
- 1890 йил — Ваёминг АҚШнинг 44-штатига айланди.
- 1908 йил – Голландиялик физик Хайке Камерлинг-Оннес дунёда биринчи бўлиб суюқ гелийни олди.
- 1925 йил – "Маймунлар синови" бошланди – ўз маърузаларида Чарлз Дарвиннинг эволюция назарияси асосларини белгилаб берган ўқитувчи Жон Сcопес (Жон Томас Сcопес) устидан суд жараёни бошланди.
- 1931 йил – Болшевикларнинг Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Комитети Сиёсий бюроси бир неча минг муҳандис ва техник ходимларни қамоқхоналардан озод этишга қарор қилди.
- 1934 йил – собиқ СССР НКВД тузилди.
- 1965 йил – Ленинград “Олтин юлдуз” билан тақдирланган (шаҳарнинг 4-мукофоти).
- 1973 йил – Багама ороллари Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилди.
- 1985 йил – Учқудуқ яқинида Ту-154 самолёти ҳалокатга учради. 200 киши ҳалок бўлди – бу собиқ совет авиацияси тарихидаги энг йирик самолёт ҳалокати бўлган.
- 1992 йил – Ўзбекистон Нидерландия билан дипломатик муносабатларини ўрнатди. Нидерландия Ўзбекистон суверенитетини 1991 йил 31 декабрда тан олган.
- 1994 йил – Британия Гран-приси: Михаэл Шумахернинг биринчи жаҳон чемпионлиги учун кураши бошланди.
- 2001 йил – Москва шаҳар думаси пойтахтда тунги вақтда ҳуштак чалишни, қўшиқ айтишни ва шовқин кўтаришни тақиқлади.
- 2011 йил – "Болгария" кемаси Волгада чўкиб кетди. 122 киши вафот этди, 79 киши қутқарилди.
- 2013 йил – Вазирлар Маҳкамасининг “ZiyoNET” таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- 2016 йил – УЕФА Евро-2016 финали: Португалия Париждаги қўшимча вақтдан сўнг Францияни мағлуб этди.
- 2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- 2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Таваллудлар
- 1856 йил – серб-америкалик физик ва электротехника ва радио ихтирочиси Никола Тесла;
- 1918 йил – адабиётшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Маҳмудали Юнусов;
- 1923 йил – композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Абдураҳим Муҳамедов;
- 1934 йил – Ўзбекистон халқ артисти Жавлон Ҳамроев;
- 1949 йил – Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент вилояти ҳокими, шунингдек, 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимларида ҳам фаолият олиб борган Козим Тўлаганов;
- 1954 йил – таниқли ўзбек дубляж актёри Санжар Саъдуллаев,
- 1961 йил –ўзбекистонлик қўшиқчи ва бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов;
- 1969 йил – Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов;
- 1974 йил – ўзбек иқтисодчиси, давлат арбоби, 2022-йилдан Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев;
- 1981 йил – ўзбек иқтисодчиси, давлат арбоби. 2022-йилдан Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов таваллуд топган.