Исроил эртаги тугади: жаҳон чемпионати финалчилари маълум

Исроил сабабли мусобақа бошқа қитъага кўчирилганди. Улар ҳатто Бразилия термасини мусобақадан чиқариб юборганди.

Спорт
9 июнь 2023 йил
Исроил эртаги тугади: жаҳон чемпионати финалчилари маълум

Кеча тунда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди ва унда финалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.

Уругвай ва Исроил ўйинида кичик ҳисобда жанубий америкаликлар ғалаба қозонди. Шу тариқа Исроил эртаги якунига етди. Исроилликлар сабабли мусобақа бошқа қитъага кўчирилганди. Улар ҳатто Бразилия термасини мусобақадан чиқариб юборганди.

Иккинчи ўйинда Италия ва Жанубий Корея ўзаро куч синашди. Осиёликларга тажриба ва омад етишмай қолди. Италянлар 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан финалга йўл олди.

ЖЧ-U20, ярим финал

Уругвай - Исроил 1:0
Италия - Жанубий Корея 2:1

3-ўрин учун ўйин

Исроил - Жанубий Корея (11 июнь, соат 22:30)

Финал

Уругвай - Италия (12 июнь, соат 02:00)

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+