Дунёдаги илк машина ўғирлиги содир бўлган кун
Platina.uz 8 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон океанлар куни. Ер океанларининг улуғворлигини ва улар тақдим этаётган иқтисодий, эстетик ва экологик хизматларни шарафлайдиган байрам. Ушбу кун ҳар йили океанлар ва улардаги денгиз экотизими ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида нишонланади.
Океанлар кунини нишонлаш ғоясини илк марта Канада делегацияси 1992 йилда Рио-де-Жанейрода БМТнинг Атроф-муҳит ва ривожланиш конференциясида таклиф қилган эди, бироқ, бу орадан 6 йил ўтиб, расмий тасдиқланди.
Xалқаро яқин дўстлар куни. Бундан 88 йил олдин АҚШ Конгресси аъзолари кунни энг яқин дўстларига бағишлашга қарор қилишди. Бу сана одатда мамлакатнинг барча ҳудудларида очиқ ҳавода дам олиш учун жуда мос келади. Бироқ вақтлар ўтиши билан бу кун байрам сифатида бошқа мамлакатларда ҳам нишонлана бошлади.
Қизиғи шундаки, айнан шу байрам туфайли “Дўст аёллар”, “Дўст эркаклар” ва “Эски дўстлар” каби бошқа байрамлар ҳам пайдо бўлди. Айниқса, ижтимоий тармоқлар ривожланиши байрамнинг янада кенгайишига сабаб бўлди. Бугун дўстлар ўз ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали бир-бирларини табриклайдилар.
Воқеалар
1861 йил – Теннесси шататидаги референдумда аҳолининг учдан икки қисми АҚШ таркибидан чиқишни ёқлаб овоз берди.
1896 йил – дунёдаги илк машина ўғирлиги содир этилди.
1949 йил – Жорж Оруеллнинг "1984" китоби нашрдан чиқди. Тоталитар жамият даҳшатлари акс этган бу асар бестселлер роман ҳисобланади.
1968 йил – Бермуд ороллари учун мустамлакачилик конституцияси қабул қилинди.
1996 йил – Хитой Лоп Нор шаҳрида ядровий қуролни синовдан ўтказди.
2001 йил - Техас ва Луизиана штатларида юз берган "Аллисон" тропик бўрони туфайли 22 киши ҳалок бўлди. Ўшанда шамол тезлиги соатига 60 кмдан ошган ва минтақада катта сув тошқини содир бўлган эди.
Таваллудлар
1570 йил – Бобурийлар сулоласи шаҳзодаси, Акбар шоҳ ва Биби Салима Султоннинг ўғли, Малва, Берар ва Ассам ҳокими Султонмурод Мирзо;
1867 йил – дунё бўйлаб 100 дан ортиқ шогирдларига эга, машҳур архитектор Франк Лойд;
1916 йил – ДНКнинг спиралсимон тузилишини аниқлаган биолог Франкис Крик;
1921 йил – Индонезияда энг узоқ вақт президентлик қилган Суҳарто;
1925 йил – Жорж Бушнинг рафиқаси, Америка Қўшма Штатлари биринчи хоними Барбара Буш;
1943 йил – америкалик актёр Колин Бейкер;
1955 йил – WWW (бутунжаҳон интернет тармоғи) ихтирочиси Тим Бернерс-Ли;
1961 йил – ўзбек сиёсатчиси, 2019 йил 8 январдан бошлаб, Ўзбекистон Экологик партиясининг раҳбари, 2019 йил декабридан, 4-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутати, иқтисод фанлари номзоди Борий Алиханов;
1981 йил – Америка президенти Жо Байденнинг қизи, машҳур дизайнер, фаол хайриячи Ашлей Блейзер Байден;
1982 йил – машҳур рус теннисчиси Надиа Петрова таваллуд топган.
1996 йил – ўзбек профессионал футболчиси, Ҳиндистон 1-лигасининг НЕРОCА клубида ярим ҳимоячи Сардор Жахонов;
2002 йил –Ўзбекистонлик футболчи, Ўзбекистон У23 ва "Нефтчи" клуби дарвозабони Владимир Назаров таваллуд топган.