platina.uz
Жамият

Ливан Исроилдан тўлиқ озод бўлган кун

Platina.uz 7 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Ливан Исроилдан тўлиқ озод бўлган кун

Platina.uz 7 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги куни. Ушбу кун бутун дунё эътиборини ифлосланган сув ва озиқ-овқатнинг соғлиқ учун зарарли оқибатларига қаратиш учун нишонланади. Шунингдек, бунда озиқ-овқатдан заҳарланиш хавфини камайтириш мақсад қилинган.

Бутунжаҳон ғамхўрлик куни. Барчани ўзаро ғамхўрлик қилишга, меҳрибон инсонларни эса қадрлашга чақирадиган кун тарихи 1997 йил 7 июнда Бригҳид исмли чақалоқнинг тўққиз кунлик ҳаётидан бошланади. Айнан у туғилгандан сўнг, дастур муҳандиси Сона Меҳринг биринчи CaringBridge веб-сайтини яратди ва чақалоқ Бригҳиднинг соғлиғи ҳақидаги янгиликларни онлайн тарзда яқинлари билан баҳам кўрди. Ўша пайтда ижтимоий медиа платформалари мавжуд бўлмагани учун веб-сайт яратиш ғояси инқилобий эди.

Ушбу оддий ғамхўрлик ҳаракати домино эффектини келтириб чиқарди, натижада CaringBridge деб номланувчи глобал тармоқ пайдо бўлди. Ташкилот оилаларга ғамхўрлик, қулайлик ва доимий ёрдам кўрсатишга кўмаклашади. 2022 йилда CaringBridge’га бутун дунёдан тахминан 45 миллион киши “ташриф” буюрди.

Воқеалар

1498 йил – таниқли саёҳатчи Христофор Колумб учинчи саёҳатига чиқди.

1585 йил – инглиз денгиз сайёҳи Жон Девис Англиядан Ҳиндистонга шимолий йўлни топиш учун биринчи саёҳатини бошлади.У инглиз лордининг ягона ўғли ва меросхўри эди, лекин йигирма бир ёшида Ливерпул денгиз факультетини тугатгандан сўнг, у қироллик хизматидан кўра қароқчининг тақдирини афзал кўрди ва отасининг кемаларидан бирида денгизга кетди.

1628 йил – Ҳуқуқ тўғрисидаги ариза (Англиянинг асосий қонунларидан бири) қирол Карл I томонидан маъқулланди ва қонунга айланди.

1929 йил – Латеран шартномаси кучга кирди ва Ватикан муқаддас тахт суверенитети остидаги мустақил давлат сифатида тан олинди.

1981 йил – Исроил ҳарбий ҳаво кучлари томонидан кутилмаган ҳужум содир этилиб, Ироқнинг 17 км масофадаги қурилиши битказилмаган реакторини йўқ қилди.

2000 йил – БМТ томонидан Ливаннинг Исроилдан тўлиқ чиқиб кетганини аниқлаштириб турувчи “Кўкчизиқ” эълон қилинди.

2022 йил – Ўзбекистонда “Реклама тўғрисида”ги қонун имзоланди.

  • Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди ва кучга кирди.

Таваллудлар

1770 йил – давлат арбоби, 1812 йилдан 1827 йилгача Бирлашган Қиролликнинг бош вазири вазифаларини бажарган Роберт Бенкс Женкинсон;

1909 йил– америкалик оғир тоифа боксчиси Жеймс Бреддок;

1970 йил – бразилиялик футболчи Кафу;

1981 йил – россиялик теннисчи Анна Курникова;

1989 йил – ўзбекистонлик футболчи Ғулом Ўрунов;

1989 йил – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари, ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев;

1997 йил – ўзбек дзюдочиси (90 кг. вазн тоифасида), 2022 йилги дзюдо бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Давлат Бобонов.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid