Қатар амири илк марта Ўзбекистонга келади
Меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Қатар амирининг бу ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йилдан зиёд тарихида биринчиси бўлади.
Уни президент Шавкат Мирзиёев таклиф қилган. Меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Музокараларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари: фаол сиёсий мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳокама қилинади.
Учрашув якунида салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сингапур президенти ҳам Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрганди.