"Франциялик Жорж Флойд": Полициячи келиб чиқиши африкалик бўлган фуқарони отиб ўлдирди

Норозилик эпицентри Парижнинг ғарбий чеккасидаги ишчилар яшайдиган Нантер шаҳри бўлиб, сешанба куни фожиали воқеа худди шу шаҳарда  юз берди. 

Жаҳон
30 июнь 2023 йил
"Франциялик Жорж Флойд": Полициячи келиб чиқиши африкалик бўлган фуқарони отиб ўлдирди

Францияда полиция ходими келиб чиқиши асли жазоирлик бўлган 17 ёшли ўсмирни отиб қўйгандан кейин, мамлакатни намойишлар тўлқини қамраб олди. 

Франция президенти Эммануел Макрон норозилик намойишлари фонида Вазирлар маҳкамаси билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.

"Сўнгги бир неча соат зўравонлик ва полиция участкалари, мактаблар ва шаҳар ҳокимиятларига ҳужумлар саҳналари билан ажралиб турди", деди Макрон учрашувни очаркан.

Пайшанба оқшомида (тартибсизликнинг иккинчи кечаси) полиция 150 га яқинни ҳибсга олди, деди ички ишлар вазири Жералд Дарманин. Унинг сўзларига кўра, таранг вазият турли этник қатламлар яшайдиган йирик шаҳарларининг чекка ҳудудларида кузатилмоқда.

Норозилик эпицентри Парижнинг ғарбий чеккасидаги ишчилар яшайдиган Нантер шаҳри бўлиб, сешанба куни фожиали воқеа худди шу шаҳарда  юз берди: 

“Мерседес”ни бошқараётган 17 ёшли Наэл М. полиция патрули томонидан тўхтатилди, у қоидаларни бузган ва полицияга бўйсунмагани учун отиб ўлдирилган.

Сўнгги хабарларга кўра, Франциянинг турли ҳудудларидаги Лилл, Тулуза, Aмйен, Дижон ва бошқа шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, намойишчилар машиналарга ўт қўйган, дўкон ойналари ва биноларни синдирган, полициячиларга Молотов коктейли улоқтирган.

Ўсмирни тўхтатган полициячилар тергов остида. Пайшанба куни прокуратура ўсмирга нисбатан ўқотар қурол қўллаш қонунга хилоф эканлигини айтди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари француз полициясини тизимли ирқчиликда айбламоқда, бироқ француз ҳукумати бу фикрни инкор қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш воқеалар 2020 йил АҚШда кузатилганди, ўшанда оқ танли полициячи қора танли фуқаро Жорд Флойдни ушлаш асносида бўғиб ўлдириб қўйганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+