Хоразмда ҳайдовчи ИИБ бошлиғини уриб юборди
Жабрланувчи оғир аҳволда қолмоқда.
Жамият
26 июнь 2023 йил
![Хоразмда ҳайдовчи ИИБ бошлиғини уриб юборди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/1400__100_1932337823.aef10b368714.webp)
Хоразмда “Damas” автомашинаси ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.