Статистика: Хитой Ўзбекистоннинг яққол етакчи иқтисодий ҳамкорига айланмоқда
Россия 2,8 млрд доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон беш ойда Хитойдан 3,7 млрд долларлик маҳсулот импорт қилгани аниқланди.
2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар маълум қилинди.
Россия 2,8 млрд доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
— Хитой – 3,7 млрд
— Россия – 2,8 млрд
— Қозоғистон – 1,4 млрд
— Корея – 1,0 млрд
— Германия – 862 млн
— Туркия – 749 млн
— Бразилия – 311 млн
— Туркманистон – 299 млн
— Литва – 268 млн
— Ҳиндистон – 216 млн АҚШ доллари.
Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатида Хитой 4,5 млрд долларлик кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган. Россия билан эса 3,8 млрд долларлик кўрсаткич қайд этилган.