platina.uz
Жамият

Украина пойтахти кўчирилган кун

Platina.uz 24 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Украина пойтахти кўчирилган кун

Platina.uz 24 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Дипломатияда аёллар халқаро куни. 1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг лойиҳаси ишлаб чиқилган ва имзоланганидан бери аёллар глобал бошқарувда ҳал қилувчи рол ўйнади. Аёллар ва қизлар дунё аҳолисининг ярмини ва шунинг учун унинг салоҳиятининг ярмини ташкил қилади. Аёл дипломатларнинг ҳиссаси катта. Уларнинг етакчилик услуби, тажрибаси ва устувор йўналишлари кўриб чиқилаётган масалалар кўламини кенгайтириб, натижалар сифатини оширади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 давлатдан атиги 34 нафарида аёллар давлат ёки ҳукумат бошлиғи сифатида сайланади. Кўпгина мамлакатларда эришилган ютуқларга қарамай, дунёдаги бошқа даражадаги сиёсий лавозимларда аёлларнинг глобал улуши ҳали ҳам кичик: дунёдаги вазирларнинг 21 фоизи, миллий парламент аъзоларининг 26 фоизи ва маҳаллий ҳукуматдаги сайланган ўринларнинг 34 фоизи.

БМТнинг сўнгги ҳисоботига кўра, парламентда тенг вакилликка 2062 йилгача эришилмайди.

Яна бир маълумот: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси дунё етакчиларининг ҳар йили ўтказиладиган энг йирик йиғилиши ҳисобланади. 77 йил давомида мавжуд бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси раислигига фақат тўрт нафар аёл сайланган.

Воқеалар

  • 1868 йил – Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасида уруш тугагани расман эълон қилинди.
  • 1892 йил – тарихда «Вабо исёни» (ёки «Тошотар воқеаси») деб ном олган қўзғолон бошланди.
  • 1901 йил — Парижда 19 ёшли рассом Пабло Пикассонинг биринчи кўргазмаси очилган.
  • 1910 йил – Хива хонлиги бош вазири Ислом Хўжа бошчилигидаги элчилар Тошкентга, Туркистон генерал-губернаторлигига ташриф буюрди.
  • 1923 йил – Бухоро Республикаси ҳукумати таркибидан Отауллахўжа Пўлатов – Ота Хўжаев, Фитрат, Саттор Хўжаев, Муинжон Аминов, Қори Йўлдош Пўлатов, Абдураҳим Юсуфзода, Музахар Махсум Бурҳонов, Ҳожи Ҳамро Йўлдошев четлаштирилиб, Бухородан сургун қилинди. Бухоро ҳукумати Москва ва Тошкентнинг «коммунистча сабоғи»ни олган «тажрибали совет ходимлари» билан тўлдирилди.
  • 1934 йил — Украина пойтахти Харковдан Киевга кўчирилган.
  • 1940 йил — биринчи марта сиёсий воқеани ёритиш учун телевизион камералар ишлатилган: АҚШдаги президентлик сайловига ўз номзодини илгари сураётган республикачилар ундан фойдаланишган.
  • 1993 йил – Ўзбекистон Гвинея ва Экваториал Гвинея билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унга асосан Республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь этиб белгиланди.
  • 1997 йил – махсус конвертли «Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон» почта маркаси тайёрланиб, муомалага чиқарилганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Ушбу марка Чўлпон таваллудининг 100 йиллигига бағишланган.
  • 2019 йил – Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар

  • 1399 йил – илк босма дастгоҳни ихтиро қилган немис ихтирочиси Иоганн Гутенберг;
  • 1914 йил – рангтасвир устаси, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Сафо Муҳамедов;
  • 1972 йил – Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров;
  • 1975 йил – ўзбекистонлик мусиқачи, бастакор ва актёр, “Хайр, мактабим” таронаси ижрочиси Равшан Собиров;
  • 1975 йил – Лондон Империал коллежи бизнес мактабининг молия ва эконометрия профессори, ўзбек иқтисодчиси Рустам Ибрагимов;
  • 1987 йил – машҳур футболчи Лионел Месси;
  • 1991 йил – ўзбекистонлик профессионал футболчи Жавлон Гусейнов;
  • 1993 йил – биринчи вазн тоифасидаги ўзбек профессионал боксчиси, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов;
  • 1997 йил - ўзбек профессионал футболчиси Жасурбек Яхшибоев.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid