Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон ФИФA тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади.

Спорт
23 июнь 2023 йил
Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Бугун ФИФA Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Ўзбекистонда жаҳон чемпионати ўтказилишига келишиб олинди. 

Кун тартибидан ФИФA миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди. 

Эътиборли жиҳати, 2024-йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, Ўзбекистон ФИФA тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон термаси ўтган йили Қувайтда ўтган Осиё кубогида бронза медалларни қўлга киритганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+