platina.uz
Жамият

Иккинчи жаҳон уруши бошланган кун

Platina.uz 22 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Иккинчи жаҳон уруши бошланган кун

Халқаро бахт ва қувонч куни. Ушбу сана 2012 йили БМТ томонидан байрам деб эълон қилинди. Дунёдаги барча одамларнинг умумий туйғуси бўлган бахт ва қувончга интилиш фикрини БМТ қўллаб-қувватлади. Инсониятнинг асосий мақсади ҳам – бахт ва қувончдир. Таъсис этувчилар барча мамлакатларни ҳар бир одамнинг фаровонлигини яхшилашга чақирадилар. Халқаро бахт ва қувонч кунида дунё жамоати диққатини иқтисодий ривожланиши баланси, тенг ҳуқуқли, ҳаммани қамраб оладиган бўлиши керак. Шундагина давлатларда иқтисоднинг ўсиши, келгусида қашшоқлик камайиши натижаси кутилади.

БМТ таъкидлашича, дунё миқёсида бахт ва қувонч туйғуси яратиш учун иқтисодий ривожланиш ижтимоий ҳамда экологик дастурлар билан таъминланиши зарур. Халқаро бахт ва қувонч куни тоғли Бутан (Бҳутан) шаҳар ташаббуси билан нишонлана бошланди. Ялпи Миллий бахт ва қувонч коэффициенти бўйича Бутан қироллиги аҳолиси дунёда энг бахтлилардан ҳисобланадилар. Ялпи Миллий бахт ва қувонч коэффициенти тушунчаси Бутаннинг 4-қироли томонидан киритилиб, норасмий давлат фалсафасига айланган.

2006 йил июль ойида халқ фаровонлиги, атроф-муҳит ҳолатини акс эттириш учун Халқаро бахт ва қувонч индекси ўрнатилди. Фалсафа, этика, психология фанлари бахт ва қувонч кўринишини ўрганадилар. Минг йиллар давомида бахт мавзуси шоирлар, рассомлар, мусиқачилар, артистлар ижодида алоҳида ўринга эга. Албатта, ўз ташвиш ва хурсандчиликлари билан ҳаётга йўл олган ҳар бир инсон ўзининг каттами-кичикми, бахти ва қувончига эга бўлади.

Ёзги қуёш туриши куни. Ёзги қуёш туриши – қоқ пешинда, қуёш уфқдан энг баланд турган пайтдаги эклиптика (қуёшнинг йиллик кўринма йўли)га тегишли нуқта. Эгизаклар юлдуз туркумида бўлади. Қуёш бу нуқтадан 21-22 июнь куни ўтади. Қуёш туриши пайтларига яқин кунларда Қуёш экваторга деярли параллел кўринма ҳаракатланади, натижада қуёшнинг туш пайтидаги баландлиги деярли ўзгармайди. Шимолий ярим шарда ёзги қуёш туриши нуқтасида бўлганида, кундузнинг давомийлиги энг узоқ, қишки қуёш туриши нуқтасида бўлганида энг калта, жанубий ярим шарда эса шу кунлари аксинча бўлади.

Воқеалар

1593 йил – Иттифоқчи насроний қўшинлари Усмонлиларни мағлуб этишди.

1815 йил — Наполеон Бонапарт Ватерлоодаги мағлубиятдан кўп ўтмай тахтдан воз кечди.

1876 йил — Испания конституцияси қабул қилинди.

1889 йил — Германия Европада биринчи бўлиб кекса ёшдаги фуқаролар учун нафақа бериш тизимини жорий қилди.

1915 йил — Австрия ва Германиянинг иттифоқдош кучлари Львовни эгаллаб олишди.

1927 йил – Бухоро маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитаси ташаббуси билан таъмирланган Кўкалдош мадрасасида музей очилди.

1940 йил — Франциянинг Германияга таслим бўлганлиги тўғрисидаги шартномага имзо чекилди.

1941 йил – Фашистлар Германияси СССРга ҳужум бошлади. Бундан 82 йил олдин шу куни фашистлар Германияси СССРга қўққисдан ҳужум бошлади. Можаристон, Руминия, Финландия, Италия унинг томонидан туриб урушга кирди. Шу куни Англия ҳукумати СССРни Германияга қарши урушда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

1944 йил — Совет қўшинларининг Белоруссиядаги операцияси бошланди.

1955 йил - “Леси ва дайди ит” мультфильми намойиш этилди.

1978 йил – Плутоннинг энг катта йўлдоши Чарон сайёраси кашф этилган кун. Жеймс У.Кристи ва Роберт С.Харрингтон томонидан телескопик усулда топилган ушбу сайёра диаметри - 1208 км - Плутоннинг ярмидан бир оз кўпроқ, массаси эса Плутон массасининг ўндан бир қисмидан кўпроқ.

1986 йил – аргентиналик футболчи Диего Марадона Мексикадаги ФИФА Жаҳон чемпионатида Англия дарвозасига "аср голи" деб аталган голни урди.

1994 йил – Брюсселда Тинчлик учун Ҳамкорлик дастури доирасида Россия ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Протокол имзолади.

1999 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш ва Навоий туманининг янги марказини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2016 йил – Ангрен–Поп электрлаштирилган поезд қатнови ишга туширилди. Фарғона водийсидаги Ангрен–Поп темир йўлининг қурилиши бутун Ўзбекистон ҳудудларини қамраб оладиган ягона миллий темир йўл тармоғи барпо этилишига олиб келди.

2018 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Таваллудлар

1898 йил – "Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ" асари учун гитлерчилар томонидан немис фуқаролигидан маҳрум этилган олмон ёзувчиси Эрих Мариа Ремарк;

1932 йил – ўзининг салбий роллари билан ёдда қолган ҳинд актёри Амриш Пури;

1939 йил – ёзувчи, журналист, мунаққид, публицист Темур Пўлатов;

1969 йил – Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов;

1983 йил – ўзбек оғир атлетикачиси ва мураббийи, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мансурбек Чашемов;

1987 йил – “Ворислар”, “Мовий денгиз афсонаси” телесериалларидаги роллари билан ўзбек томошабинларига таниш кореялик актёр Лее Мин-Ҳо;

1996 йил – ўзбек профессионал футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ал-Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров таваллуд топган.

Вафот этганлар

1498 йил – машҳур тарихчи Мирхонд вафот этди. Унинг отаси Бурҳонуддин Ховандшоҳ бухоролик бўлиб, Балхга кўчиб кетган. Мирхонд шу ерда туғилиб, кейин Ҳиротда яшаган. Алишер Навоийнинг адабий тўгарагига қатнашган. Мирхонднинг тарихчи набираси Ғиёсиддин Хондамир маълумотига қараганда, Навоий Мирхондга ўзининг “Ихлосия” хонақосидан бир ҳужра ажратиб берган ва ундан бир тарихий асар ёзишни илтимос қилган. Мирхонд бу асарни қисқа вақт ичида тамомлаган, умрининг охирида бир йил чамаси Гозиргоҳда истиқомат қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid