Тожмаҳалга тамал тоши қўйилган кун

Platina.uz 17 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
17 июнь 2023 йил
Тожмаҳалга тамал тоши қўйилган кун

Platina.uz 17 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни. Байрамга 1994 йилда БМТ томонидан  асос солинган эди. Сана тасодифан танланмаган. 1994 йил 17 июнда “Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва ёки чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлланишга қарши кураш тўғрисида БМТ конвенцияси” қабул қилинган. Шартнома БМТга аъзо барча давлатлар томонидан имзоланган. Ўзбекистонда 2017йилдан буён CАДИ — “Марказий Осиёдаги чўллар бўйича ташаббус” лойиҳаси амалга оширилиб келмоқда. Ушбу лойиҳа Бирлашган Миллатлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилиб, Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.

Бутунжаҳон чиқинди ташувчилар куни. Байрамга америкалик бизнесмен ва ахлатни утилизация қилиш ва бузишга ихтисослашган компания директори Жон Арвуд томонидан 2011 йилда асос солинган. У болалигида отаси билан бирга шиша ва умумий чиқиндиларни йиғиб қайта ишловчи бўлган. 1997 йилда Арвуд ўз компаниясининг веб-сайтини ишга туширди ва унинг бизнеси барқарор равишда бутун мамлакат бўйлаб ўсди. Аммо Арвуд тез орада ахлат ташувчи ходимлар жамият томонидан қадрланмаслигини тушунди ва шу сабабли, у 2011 йилда Бутунжаҳон ахлатчилар кунини бошлади ва унинг компанияси атрофдагилар томонидан ҳурмат қилинишига эришди.

Воқеалар

  • 1596 йил – Арктика архипелаги кашф этилган.
  • 1631 йил – Бобурий маликалардан бири Мумтоз Маҳал вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи Шоҳ Жаҳон I кейинги 17 йилни у учун Тож Маҳал мақбарасини қуришга сарфлайди.
  • 1718 йил – инглиз ихтирочиси Жеймс Пакл дунёдаги биринчи пулемётга патент олди.
  • 1814 йил – Норвегияда биринчи конституция қабул қилинди.
  • 1866 йил – Австрия Пруссияга уруш эълон қилди.
  • 1885йил – француз халқининг АҚШга совғаси – “Озодлик” ҳайкали "Isere" пароходида Нью-Йоркка олиб келинди.
  • 1928 йил – Амстердам шаҳрида Олимпия ўйинларига старт берилди.
  • 1940йил – “Ланкастрия” кемаси 4000 нафар йўловчилари билан чўктириб юборилди.
  • 1942 йил— Бекободда металлургия заводини қуриш ҳақида қарор қабул қилинган. Завод қурилишига 30 мингдан ортиқ киши жалб этилиб, 1944 йил 5 мартда Ўзбекистоннинг биринчи металлургия заводи ишга туширилди. 1945 йил февралда эса Бекобод металлургия заводининг иккинчи навбати ҳам маҳсулот бера бошлади.
  • 1944 йил – референдум натижасида Дания-Исландия иттифоқи тугатилган, Исландия ўз мустақиллигини эълон қилган.
  • 1950 йил — Чикагодаги жарроҳ Ричард Лойлер дунёдаги биринчи буйрак трансплантациясини 45 дақиқада амалга оширган.
  • 1953 йил – ГДР ҳукуматига қарши намойишлар бўлди.
  • 1967 йил — ХХРда водород бомбасининг биринчи синовлари бўлиб ўтган.
  • 1996 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни эълон қилинди.
  • 2004 йил – Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар саммити бўлиб ўтган.Унда икки асосий масала – хавфсизлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлди. Бутун дунёда террорчилик кучайгани, ядровий, кимёвий, биологик, электрон террорчиликни молиялаштирадиган марказларга қарши кескин кураш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
  • 2006 йил – Саудия Арабистони ҳамда Қувайт давлатларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди" асарининг араб тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.
  • 2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019–2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
  • 2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар

  • 1928 йил – онколог-радиолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Наримон Муродхўжаев таваллуд топди. Унинг асосий илмий ишлари радиология, ички аъзолардаги хавфли ўсмаларни радиоактив моддалар ёрдамида аниқлаш ва даволаш, шунингдек, нур билан даволашга оид. У 1998 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
  • 1946 йил –ранг-тасвир устаси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жавлон Умарбеков таваллуд топди. Унинг ижоди серқирра, мавзуга бойлиги, услубий ранг-баранглиги билан диққатга сазовор. У 2002 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси Олтин медали билан мукофотланган.
  • 1972 йил – ўзбек биологи ва сиёсатчиси Эркин Салихов;
  • Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлари мураббийи Иванков Денис;
  • 1974 йил – Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;
  • 1975 йил – “Муҳташам юз йил” сериалидаги Сумбул оға роли билан танилган турк актёри Селим Байрактар;
  • 1985 йил – турк қўшиқчиси, актрисаси Айшегул Cошкун;
  • 1996 йил – 100 кгдан ортиқ вазн тоифасида ўзбек дзюдочиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2018 йилги Ёзги Осиё ўйинлари совриндори Бекмурод Олтибоев;
  • 2002 йил – ўзбек профессионал боксчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон чемпиони, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Шоҳжаҳон Абдуллаев;
  • 2010 йил – португалиялик дунёга машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг ўғли, футболчи Кичик Криштиану Роналду таваллуд топган.
© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+