platina.uz

Руслан Давлетов баскетбол федерациясидан кетди

Руслан Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Жамият
15 июнь 2023 йил
Руслан Давлетов баскетбол федерациясидан кетди

Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси бўлиб ишлаб келган Русланбек Давлетов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов федерация раиси лавозимига сайланган. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Адлия вазири лавозимидан озод этилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+