Дунё бойлари рўйхатида етакчи ўзгарди

Bloomberg нашри хабарига кўра, Бернард Арно бойлар рўйхатида етакчи ўринни эгаллаб турганди.

Жаҳон
1 июнь 2023 йил
Дунё бойлари рўйхатида етакчи ўзгарди

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, тадбиркорнинг бойлиги 192 миллиард долларни ташкил этади.

Мода ва косметика соҳасидаги француз тадбиркори Бернар Арно эса 187 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушиб қолди.

Forbes талқини бўйича Арно 215 миллиард доллар бойлиги билан ҳамон сайёрадаги энг бой одам бўлиб қолмоқда. Маск 200 миллиард доллар билан иккинчи ўринда.

Маълум бўлишича, Маск бу йил 55,3 миллиард доллардан ортиқ ишлаб топди. Бойлигининг юқорилишига асосий саба Tesla акциялари йил бошидан 66 фоизга ошган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+