Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 12 киши, жумладан, “Исломий жиҳод”нинг уч етакчиси ҳалок бўлди
Сешанба куни Исроил ҳарбийларининг Фаластиндаги жангари гуруҳлар таҳдидига қарши Ғазога берган ҳаво ҳужумлари пайтида "Исломий жиҳод" гуруҳининг учта юқори мартабали қўмондони ва камида тўққиз нафар тинч аҳоли, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Фаластин расмийлари шу ҳақда маълумот беришган.

Ғазо операциясидан бир неча соат ўтиб, ҳарбий кучлар Исроил қўшинлари ва фаластинлик жангчилар ўртасидаги бир неча ойлик қарама-қаршиликларнинг марказий нуқталаридан бири бўлган Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрига рейд уюштирди.
Ўтган ҳафта исроиллик ҳибсда очлик эълон қилган "Исломий жиҳод" раҳбарининг ўлимидан сўнг чегера ҳудудларида норозилик келиб чиққан эди.
Исроил Ғарбда терроризмда гумонланиб кузатув остида бўлган ва Ғазодаги иккинчи йирик қуролли тармоққа қўмондонлик қилувчи, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган "Исломий жиҳод" гуруҳининг учта етакчисини нишонга олганини айтди.
Ҳар қандай жиддий кескинлашув анклавдаги ҳукмрон ХАМАС жангариларининг иштирок этишига боғлиқ. Бундай иштирок Хамас етакчисини суиқасд нишонига айлантиради, деди Исроил хавфсизлик маҳкамаси вазири Исроил Кац Тел-Авивнинг 103 ФМ радиосига.
“Исломий жиҳод” гуруҳининг матбуот котиби Тариқ Селмийнинг айтишича, Исроилнинг “жинояти жазосиз қолмайди”.
“Бомбардман бомбардимон билан, ҳужум эса ҳужум билан кутиб олинади”, деди у.
Ғазо соғлиқни сақлаш расмийсининг маълум қилишича, 365 квадрат километр майдонда 2,3 миллион фаластинлик юқори зичликда истиқомат қиладиган ҳудуддаги турар-жойларга берилган зарбаларда камида 12 киши ҳалок бўлган ва 20 киши яраланган.
Исроил армияси вакилининг айтишича, армия тинч аҳоли ўлими ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда, бироқ ҳозирча изоҳ бермаган.
"Биз баъзи иддаолардан хабардормиз ва маълум вақт ичида кўпроқ маълумот оламиз", деди у журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда.
“Исломий жиҳод” вакиллари ўлдирилган қўмондонлар Жиҳод Ғаннам, Халил Ал-Баҳтиний ва Ториқ Иззуддин эканини аниқлади.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, "аниқ" зарбаларда 40 та реактив самолёт қатнашган. "Бу разведка маълумотлари, вақт ва об-ҳавонинг уйғунлигида бўлди", деди ҳарбий матбуот котиби.
Шунингдек, ўнта қурол ва инфратузилма ишлаб чиқариш майдончаси, жумладан ракета ишлаб чиқариш устахоналари ва туннеллар учун бетон ишлаб чиқариш майдончаси, шунингдек, гуруҳга тегишли ҳарбий бирикмаларга ҳам зарба берилган, деди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта 87 кунлик очлик эълонидан сўнг Исроил ҳибсхонасида Хадер Аднаннинг ўлими Исроил ва Ғазодаги қуролли гуруҳлар ўртасида бир неча соатлик норозилик намойишларига сабаб бўлди ва бу тўқнашувларда бир фаластинлик ҳалок бўлди.
Январ ойидан бери давом этаётган низоларда 100 дан ортиқ фаластинлик ва камида 19 нафар исроиллик ва хорижлик ҳалок бўлган.
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг ҳужумини кескин қоралади ва музокаралар йўли билан сиёсий ечим хавфсизлик ва барқарорликка эришишнинг ягона йўли эканини айтди.