Наманганда эркак хотинини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жамият
6 май 2023 йил
Наманганда эркак хотинини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Тармоқларда Наманган давлат университети олдида йигит ўзи севган қизини пичоқлаб ўлдириб қўйгани айтилган видеохабар тарқалди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, воқеа НамДУ олдида бугун соат 12:00 ларда қотиллик жинояти содир этилган. Тўрақўрғон туманидан яшовчи 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган. Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.

Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага ҳушсиз ҳолатда олиб борилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.

Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашк қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+