platina.uz
Жаҳон

Минг йиллик анъана: Англия янги қироли тож кийди

Бугун Британияда қирол Чарлз IIIга тож кийдириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу анъана 1000 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб келмоқда. 

Минг йиллик анъана: Англия янги қироли тож кийди

Бу воқеа охирги марта 1953 йилда содир бўлганди. Ўшанда Елизавета қиролича бўлганди. У энг узоқ вақт тахтда ўтирган ҳукмдор сифатида тарихда қолди ва ўтган йили вафот этди.

Чарлз III Буюк Британия ва бирлашган қироллик мамлакатларига содиқлигини айтиб, қасамёд қилди. Янги монарх барча динлар тенглигини тан олиб, раҳм-шафқат ва Англикан черковини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Вестминстер аббатлигидаги бу маросимга 200 дан ортиқ давлатдан 2000 дан ортиқ меҳмонлар таклиф этилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid